Марказий Осиё ўйинларининг қайта тикланиши юзасидан расмий баёнот берилди

03.03.2020 15:22

ТОШКЕНТ, 3 март. /«Дунё» АА/. Оммавий ахборот воситаларида 2021 йилдан минтақамиз мамлакатлари ўртасида Марказий Осиё ўйинларининг тикланиши, унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Эрон давлатлари иштирок этиши ҳақида хабар тарқалди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Олимпия қўмитаси манбасига таяниб.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) ушбу хабар юзасидан расмий баёнот берди.

Жорий йилнинг 13 февраль куни Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида юқорида санаб ўтилган мамлакатлар Миллий олимпия қўмиталари Бош котиблари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон МОҚдан ҳам вакиллар иштирок этди. Учрашувда 2021 йилдан Марказий Осиё ўйинларини қайта тиклаш масаласи кўриб чиқилди.

“Мазкур йиғилиш бўйича шуни маълум қиламизки, ҳақиқатдан, барча МОҚ вакиллари ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади ва бу борада ўз фикрларини билдирди. Ўзбекистон томони ҳам уни маъқуллади. Бироқ Марказий Осиё ўйинлари мусобақасида делегациямизнинг расман иштирок этиш масаласи Ҳукумат билан келишилган ҳолда ҳал этилади. Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон МОҚ вакили бу ҳақда йиғилиш ташкилотчиларини хабардор қилди”, дейилади МОҚ хабарида.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон делегациясининг Марказий Осиё ўйинларида иштирок этиши масаласига ойдинлик киритилгач, Миллий олимпия қўмитаси бу ҳақда хабардор қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net