Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг мажлиси бўлиб ўтади

20.05.2020 10:22

ТОШКЕНТ, 20 май. /«Дунё» АА/. 2020 йил 21 май куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг видеоконференсалоқа шаклидаги мажлиси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манбасига асосланиб.

Мажлисда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарлари иштирок этади.

Тадбир давомида Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия вазирлари учинчи учрашуви кун тартиби юзасидан фикр алмашиш, Афғонистондаги вазият, савдо-иқтисодий ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари ҳамда коронавирус пандемияси оқибатларининг олдини олишда ҳамкорликни мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net