Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари мажлиси бўлиб ўтди

21.05.2020 13:24

ТОШКЕНТ, 21 май. /“Дунё” АА/. Жорий йилнинг 21 май куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг видеоконференцалоқа шаклидаги мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари ?лҳом Неъматов, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Марат Сиздиқов, Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Нуран Ниязалиев, Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко, Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Зоҳир Саидзода, Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Ҳожиев иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия вазирларининг бўлажак учинчи учрашуви кун тартибини кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон томони фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабанинг 75 йиллигини кенг нишонлаш учун мамлакатимизда амалга оширилаётган тадбирлар ва дастурлар ҳақида маълумот берди.

Коронавирус пандемияси оқибатларини бартараф этиш, жумладан, МДҲ мамлакатлари ҳудудларида бўлиб турган фуқароларга манзилли ёрдам кўрсатишда томонларнинг ваколатли идоралари ўртасида мувофиқлаштириш ва ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Афғонистондаги жорий вазият, минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро муносабатлар юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва транспорт-коммуникация соҳасидаги устувор лойиҳаларни илгари суриш бўйича фаол қўшма ишларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net