Марказий банкда «?сломий молиявий воситалар» мавзусида онлайн тренинг ташкил этилди

30.06.2020 11:48

ТОШКЕНТ, 30 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, ?слом мамлакатлари учун статистик, иқтисодий ва ижтимоий изланишлар ҳамда тайёрлов маркази билан ҳамкорликда (SESRIC – ?слом ҳамкорлик ташкилотининг кўмаклашувчи бўлинмаси) «?сломий молиявий воситалар» мавзусига бағишланган беш кунлик вебинар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Марказий банк манбасига асосланиб.

Вебинарда ?ндонезия Марказий банкининг ?слом иқтисодиёти ва молия департаменти директори Даданг Мулжаван Сатриан тақдимот ўтказди.

Тренинг доирасида иштирокчиларга исломий молиявий воситаларни банк тизимида, капитал ва суғурта бозорларида ривожлантириш ҳамда диверсификация қилишда қўлланиладиган тамойиллар, усуллар батафсил тушунтирилди.

Мулоқот давомида иштирокчилар ?ндонезия Республикасида исломий молиялаштиришни самарали татбиқ этиш, шу жумладан Марказий банк ва бошқа тартибга солувчи ташкилотлар олдида турган муаммоларга оид амалий саволларга жавоб олиш имконига эга бўлди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net