Маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида Япониянинг тадқиқот институтлари билан ҳамкорлик қилинади

09.08.2020 11:30

ТОШКЕНТ, 9 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вакиллари Япония Адлия вазирлиги ҳузуридаги ?лмий-тадқиқот маркази ҳамда Нагоя иқтисодий университети тадқиқотчилари билан онлайн учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур учрашув Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан Япония Адлия вазирлиги ўртасида имзоланган меморандум ижроси доирасида ташкил этилди.

Учрашувда Япония Адлия вазирлиги ҳузуридаги ?лмий-тадқиқот маркази директори – прокурор Таро Моренага, ходимлари М.Такинаши, К.Куроки, М.Шоджи ҳамда Нагоя иқтисодий университети фахрий профессори Кацуя ?чихаши ва доценти Риё Ясуда қатнашди.

Шунингдек, учрашувда Нагоя университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Судьялар олий мактаби, Давлат хизматлари агентлиги, Тошкент давлат юридик университети вакиллари ҳам иштирок этди.

Учрашув давомида япониялик ҳамкорлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, Адлия вазирлигида ташкил этилган Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва мониторингини юритиш бошқармаси, унинг вазифалари, Адлия вазирлиги томонидан ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар билан таништирилди.

Бу масалада Япония томони масъуллари билан тажриба алмашилди.

Шунингдек, учрашув давомида Япония Адлия вазирлиги ҳузуридаги ?лмий-тадқиқот маркази ва Нагоя иқтисодий университети ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодексни қўллаш ва уни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, шу кунларда Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунини такомиллаштириш ва кенг оммага тушунтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу жараёнда Япония тажрибасидан ҳам кенг фойдаланиш мақсад қилинган.

Учрашув якуни бўйича Ўзбекистонда мазкур қонун ҳужжатларини амалиётда қўллаш масалалари бўйича биргаликда қўлланма тайёрлашга келишилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net