Маъмурий ҳуқуқнинг умумий тамойиллари муҳокама қилинди

24.06.2020 17:00

ТОШКЕНТ, 24 июнь. /«Дунё» АА/. Германия Халқаро ҳамкорлик ташкилоти («GIZ») томонидан «Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликка кўмаклашиш» минтақавий дастури доирасида «Маъмурий ҳуқуқнинг умумий тамойиллари» мавзусида вебинар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси манбасига асосланиб.

Онлайн анжуманда халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий экспертлар, миллий ҳамкор ташкилотлар – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси, Олий суд, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби, Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Тошкент Давлат юридик университети вакиллари қатнашди.

Тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари шароитида маъмурий суд ишларини юритишда мутаносиблик, тингланиш имкониятининг мавжудлиги ва миллий қонунчилик нормалари халқаро стандартлар билан боғлиқ ҳолда таҳлил этилиб, хорижий давлатлар тажрибаси мисолида муҳокама қилинди.

Вебинар иштирокчилари ушбу масаладаги ҳамкорлик учрашувларини давом эттириш юзасидан таклифлар билдирди.

Учрашув якунида ушбу мавзудаги навбатдаги анжуманни жорий йилнинг 10 ва 17 июль кунларига ўтказишга келишилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net