Мамлакатимиз вакиллари учун имконият: Москвада “Тиббиёт ва туризм” халқаро кўргазмаси ўтказилади

30.06.2020 11:51

ТОШКЕНТ, 30 июнь. /Дунё АА/. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мамлакатимиз вакилларини жорий йилнинг 6-8 ноябрь кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Тиббиёт ва туризм” халқаро кўргазмасига иштирок этишга таклиф этяпти, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.

Қайд этилишича, Тиббиёт ва туризм халқаро кўргазмаси Россиядаги аёллар учун ягона кўргазма бизнес майдончаси ҳисобланади. Унда Россия Федерацияси, МДҲ давлатлари ва чет элдаги даволаш-санаторий муассасалари, тиббиёт кластерлари, ёшлик ва гўзалликни сақлашга доир хизматлар ва маҳсулотлар тақдим этувчи ташкилотлар томонидан тақдимотлар ўтказилади.

Кўргазма Россиядаги ?талия тадбиркорлари ассоциацияси кўмагида Учинчи минг йиллик аёли бизнес майдончаси доирасида бўлиб ўтади.

Мамлакатимиз тиббиёт ва туризм соҳаси вакиллари ушбу кўргазмада иштирок этишлари мумкин. Улар Учинчи минг йиллик аёли бизнес платформаси доирасида салоҳиятли мижозлар учун замонавий тиббиёт имкониятларини тақдим этиш орқали мижозлари сонини оширишлари ва хизмат кўрсатиш географиясини кенгайтиришлари мумкин.

Таъкидлаш ўринли, саломатлик ва турмуш сифати билан боғлиқ масалалар бугунги кунда долзарб аҳамият касб этмоқда. Коронавирус пандемияси даврида шахсий саломатлик билан боғлиқ масалалар ушбу соҳани янада ривожлантиришга имкон бермоқда. Хусусан, пандемия сабаб тиббиёт туризми бозори тубдан ўзгариб, унга бўлган талаб тобора ортиб бормоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net