«Мамадали Топволдиев» бадиий фильми ижодкорлари Беларусга келди

22.01.2021 11:49

ТОШКЕНТ, 22 январь. /«Дунё» АА/. Аввал хабар қилинганидек, «Ўзбеккино" Миллий агентлигида «Беларусфильм» Миллий киностудияси билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган навбатдаги кинолойиҳаларга бағишланган онлайн-мулоқот бўлиб ўтганди. Ушбу тадбирда ?ккинчи жаҳон уруши қаҳрамони Мамадали Топволдиев ҳақида биргаликда фильм суратга олиш ҳақида ҳам сўз юритилганди.

Шу кунлари ушбу кинокартина ижодий гуруҳи Беларусга етиб келди. Фильм икки давлат ўртасидаги қўшма маҳсулот бўлиши режалаштирилган.

Режиссёр Муҳаммадали ?скандаровни «Дунё АА» мухбирига маълум қилишича,  фильм ижодкорлари Мамадали Топволдиевнинг ?ккинчи жаҳон урушидаги қаҳрамонликлари ҳақида Беларусь манбаларида сақланаётган тарихий ҳужжатлар билан танишмоқда.

Беларуслик мутахассислар бу жараёнда Ўзбекистон вакилларига яқиндан ёрдам бермоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net