Малайзиянинг Ўзбекистондаги элчиси Қурбон ҳайити муносабати билан байрам табриги йўллади

30.07.2020 14:13

ТОШКЕНТ, 30 июль. /«Дунё» АА/. 31 июль – Қурбон ҳайити муносабати билан хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги элчилари байрам табрикларини йўлламоқда.

Хенди Ассан, Малайзиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:

– Ассалому алайкум,

Ўзбекистон халқини муборак Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этиб, Аллоҳдан Ўзбекистон халқига ва бутун дунёдаги мусулмонларга барокатлар тилаймиз. Хурсандчилик, бахт ва фаровонлик ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин.

Афсуски, бу йилги Қурбон ҳайитини глобал COVID-19 пандемиясига қарши курашиш фонида нишонлаяпмиз. Келинглар, ушбу муборак кунда коронавирус оқибатида вафот этганлар учун дуо қилайлик!

Ёдда тутингки, вирусни юқтириш занжирини узиш ҳар биримизнинг ўз қўлимизда. Ўзимиз ва яқинларимиз учун ҳам уйда қолишимиз керак.

Эътиборингиз учун ташаккур!

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net