Малайзиянинг ?сломни англаш институти билан меморандум имзоланди

04.06.2020 10:18

ТОШКЕНТ, 4 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Куала Лумпурдаги элчихонаси ташаббуси билан мамлакатимиз ?слом цивилизацияси маркази, Халқаро ислом академияси, ?мом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Малайзиянинг ?сломни англаш институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?слом цивилизацияси маркази манбасига асосланиб.

?слом цвилизацияси маркази томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум онлайн тарзда имзоланган.

Айни пайтда ?слом цивилизацияси маркази томонидан ҳамкорлик тўғрисида хорижий мамлакатлар билан имзолаган меморандумлар сони 13 тага етди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net