Малайзиядан қутлов: Ўзбекистонлик дўстларимизни остонада турган баҳор айёми – Наврўз байрами билан табриклаш менга катта мамнуният бағи

18.03.2022 17:20

КУАЛА-ЛУМПУР, 18 март. /«Дунё» АА/. Жонажон ўлкамизга халқимизнинг кўҳна ва ардоқли байрами, фасллар келинчаги – баҳорнинг нафис, гўзал ва боқий аёми - Наврўзи олам кириб келмоқда.

Минг йиллар давомида халқимиз маданий-маънавий ҳаётининг кўрки ва зийнати бўлиб келаётган бу ажойиб, хосиятли байрам муносабати билан хорижий мамлакатларнинг ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар доиралари ва жамоатчилиги вакиллари ўзбекистонликларни Наврўз байрами билан самимий муборакбод этишлари анъана тусини олган.

Қуйида Малайзиядан “Дунё” ахборот агентлиги орқали йўлланган ана шундай қутловлардан бири эътиборингизга ҳавола этилади.

Фариза Шам, Малайзия ?слом цивилизацияси институтининг директори:

-  Малайзия ?слом цивилизацияси институти ва шахсан ўз номимдан барча ўзбекистонлик дўстларимизни остонада турган баҳор байрами – Наврўз билан табриклаш менга катта мамнуният бағишлайди.

Ушбу ёрқин ва қадимий байрам баҳорги тенгкунлик билан боғлиқ бўлиб, халқаро ҳамжамиятда кўпчилик томонидан кўтаринки кайфият билан нишонланади.

Баҳор ва янгиланиш рамзи бўлмиш Наврўз кўплаб қардош халқларнинг, жумладан, ўзбек халқининг азалий миллий қадрият ва анъаналарини ўзида мужассам этган. Бу байрам одамларни дини ва тилига қараб ажратмасдан, тинчлик ва ҳамжиҳатликка даъват этади.

?шончим комилки, мамлакатларимиз Наврўзнинг юксак маънавий қадриятлари – дўстлик, ўзаро ишонч, бағрикенглик ва ўзаро англашувга таяниб, бундан буён ҳам дўстона алоқалар ва кенг кўламли ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этади.

Шу нуқтаи назардан, Малайзия ?слом цивилизацияси институти ҳам мамлакатларимиз ўртасидаги академик алоқалар ва халқ дипломатиясини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, барча ўзбекистонликларга бахт, муваффақият ва фаровонлик, юртингизга бардавом тинчлик ва осойишталик, тараққиёт ҳамда фаровонлик тилайман.

Наврўзи олам муборак бўлсин!

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net