Малайзиядан муносабат: “Ватандошлар” жамоат фонди фаолияти Ўзбекистон нуфузининг хорижий элларда янада юксалишига кўмаклашади

17.08.2021 11:20

КУАЛА-ЛУМПУР, 17 август. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизда Ўзбекистон Президенти қарори билан “Ватандошлар” жамоат фондининг ташкил этилгани Малайзияда истиқомат қиладиган юртдошларимиз томонидан ҳам катта хурсандчилик билан кутиб олинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Салоҳиддинхўжа Суратхўжаев, Лимкоквинг креатив технологиялар университети (Limkokwing University of Creative Technology) битирувчиси, “Renexus Berhad” медиа-компанияси мутахассиси, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Малайзиядаги вакили:

- Юртимизда “Ватандошлар” жамоат фонди ташкил этилганини эшитиб беҳад қувондик.

Бундай янги тузилманинг яратилиши мамлакатимиз раҳбарияти томонидан хориждаги ватандошларимизни Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар жараёнига фаол жалб этиш борасидаги тизимли сиёсатнинг давомидир. Аминманки, бу хориждаги ватандошлар билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга ва турли соҳаларда фаолият юритаётган ватандошларимизнинг салоҳиятини мамлакатимиз тараққиётига самарали йўналтиришдек эзгу ишга хизмат қилади.

Янги фонд, шунингдек, хориждаги юртдошларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш имкониятларини янада кенгайтиришига ишонаман. Унинг ватандошлар дуч келаётган муаммоларни тизимли асосда таҳлил қилиб бориш ва уларнинг ечими юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш ваколатига эга эканлиги ҳам эътиборга моликдир.  

Яна бир муҳим жиҳати хорижда ўзбек тили ва адабиётини, бой маданий меросимизни ривожлантириш ва кенг тарғиб этишда. Бу Ўзбекистон нуфузининг хорижий юртларда янада юксалишига кўмаклашади.

Ушбу фурсатдан фойдаланиб, хорижий мамлакатлардаги барча ватандошларни тарихий Ватанимиз атрофида янада жипслашишга чақираман.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net