Малайзиядан муносабат: Ўзбекистон ва Покистон ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун катта салоҳиятга эга

07.02.2022 11:00

КУАЛА-ЛУМПУР, 7 февраль. /«Дунё» АА/Малайя университетининг Халқаро ва стратегик тадқиқотлар кафедраси мудири Рой Энтони Рожерс «Дунё» АА учун берган интервьюсида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида Покистон Бош вазири ?мрон Хон билан ўтказган музокаралари ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашди:

- Кейинги йиллар давомида Тошкент ва ?сломобод ўртасидаги ҳамкорлик сезиларли даражада мустаҳкамланди. 2021 йили Покистон Бош вазири ?мрон Хоннинг Ўзбекистонга расмий ташриф буюргани ва унинг доирасида Стратегик шериклик тўғрисидаги Қўшма декларациянинг  имзолангани ҳам бу фикрни тасдиқлайди.

Ўзбекистон ва Покистон қишлоқ хўжалиги, уруғчилик, чорвачилик, машинасозлик, қурилиш, фармацевтика, кимё, енгил саноат ва бошқа қатор соҳаларда ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун катта салоҳиятга эга. Сўнгги йиллар мобайнида икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси тўрт бараварга кўпайгани далилининг ўзиёқ Ўзбекистон  ва Покистоннинг савдо-иқтисодий ва сармоявий муносабатлари истиқболга эга эканлигидан далолат беради.

Бундан ташқари, икки мамлакат етакчиларининг Термиз–Мозори Шариф–Кобул–Пешовар темир йўли қурилишидан манффатдорлиги катта эътиборга сазовор эканлигини таъкидлашни истар эдим. Бу нафақат Ўзбекистоннинг жаҳон бозорларига чиқишига имкон беради, балки қўшни Афғонистоннинг иқтисодий ривожланишига ҳам кўмаклашади.

?шончим комилки, Ўзбекистон ва Покистон раҳбарларининг мазкур учрашуви икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик кун тартибини янада кенгайтиришга ҳисса қўшади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net