Малайзиядан муносабат: Ўзбекистон Президентининг Корея Республикасига ташрифи якунлари икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликка янги суръа

17.12.2021 14:12

КУАЛА-ЛУМПУР, 17 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи Малайзия кенг жамоатчилигининг диққат марказида бўлиб турибди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Пармжит Сингх, Малайзия Осиё-Тинч океани технологиялар ва инновациялар университети раиси:

– Ўзбекистон ва Корея Президентлари ўртасидаги дўстлик муносабатлари ўзаро манфаатдорлик ва алоҳида стратегик шерикликка асосланган юқори даражадаги давлатлараро мулоқотни таъминлайди.

Шуниси эътиборга моликки, Президент Мун Чже ?н 2021 йилда халқаро майдондаги биринчи мулоқотини Президент Шавкат Мирзиёев билан бошлаган эди, жорий йил якунидаги расмий учрашувларнинг бири ҳам Ўзбекистон раҳбари билан бўлиб ўтди. Бу эса Ўзбекистон-Жанубий Корея муносабатлари нақадар юксак даражада эканини яна бир бор намоён этди.

Жанубий Корея - юқори даражада ривожланган мамлакат. Шу боис Ўзбекистон Президентининг мамлакат инсон капитали ва табиий бойликларини Корея Республикасининг илғор технологиялари ва билимлари билан бирлаштириш орқали жаҳон бозорида харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун яхши замин яратиш мумкин, деган фикрига қўшиламан. Тошкентнинг Ўзбекистонда яримўтказгичлар ва электроника ишлаб чиқариш бўйича ўзбек-корейс кластерини яратиш таклифи ўз вақтида илгари сурилди ва жуда долзарбдир.

Бундан ташқари, мамлакатлар таълим соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш бўйича улкан истиқболга эга. Ўзбекистон Жанубий кореялик ҳамкорларнинг энг яхши амалиёти ва билимлари асосида мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ қилаётганидан хабардормиз. Бу соҳадаги ҳамкорлик мактаб ва олий таълим тармоқларида ҳам давом этади.

Олий даражадаги ташриф якунлари Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ҳамкорликка янги суръат бериш учун мустаҳкам замин яратишига ишончим комил.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net