Малайзиядан муносабат: Шавкат Мирзиёевнинг олий давлат лавозимига қайта сайлангани Янги Ўзбекистон бунёд қилиш жараёни давом эттирилиши

07.11.2021 16:54

КУАЛА-ЛУМПУР, 7 ноябрь. /«Дунё» АА/. Малайзия ижтимоий-сиёсий ҳамжамияти вакиллари Ўзбекистон раҳбари этиб қайта сайланган  Президент Шавкат Мирзиёевнинг шанба куни бўлиб ўтган расмий инаугурация маросими муносабати билан ўз фикр-мулоҳазаларини йўлламоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Моҳд Ҳамди Абд Шукор, Малайя университети ректори, Малайзия давлат университетлари ректорлари қўмитаси раиси:

- Аввало, Ўзбекистон халқи ва раҳбариятини Президент сайлови муваффақиятли ўтгани билан чин қалбимдан табриклайман.

Ушбу муҳим сиёсий тадбирда халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиб, мамлакатингиз, унинг бой тарихий-маданий мероси, илмий, таълим-тарбия ва интеллектуал салоҳияти, анъана ва урф-одатлари, ўзбек халқининг ажойиб меҳмондўстлиги билан яна бир бор танишиш бахтига муяссар бўлдим.

Ўзбекистонга илк бор 2012 йилда сафар қилган эдим. Ўшандан бери мамлакатда жуда ҳам кенг кўламда ўзгаришлар амалга оширилганини ишонч билан айта оламан. Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ҳаётга тадбиқ этилаётган ислоҳотлар ижобий самаралар бермоқда ва ўзбек халқи ҳаётининг деярли барча жабҳаларига ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Ўзбекистонда яқинда бўлиб ўтган сайлов ривожланган бозор иқтисодиёти ва кучли фуқаролик жамиятига асосланган демократик ҳуқуқий давлат қуриш йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлганини қайд этишни истардим. Сайлов натижалари республика ўз тараққиётининг сифат жиҳатидан янги босқичига кўтарилаётганини яна бир бор тасдиқлади.

Шавкат Мирзиёевнинг олий давлат лавозимига қайта сайлангани Янги Ўзбекистон бунёд қилиш жараёни давом эттирилишини, иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш ва интеллектуал салоҳиятни қўллаб-қувватлаш, барча соҳаларни янада чуқурроқ эркинлаштириш давом этишини англатади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net