Малайзиядан муносабат: Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркманистон музокаралари якунлари ҳамкорликнинг сифат жиҳатидан аниқ ва самарали нат

16.07.2022 14:22

КУАЛА-ЛУМПУР, 16 июль. / «Дунё» АА/. Осиё-Тинч океани технология ва инновасиялар университети ректори Хари Нарайанана «Дунё» АА мухбири билан суҳбатда Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Туркманистон янги етакчисининг  Марказий Осиёдаги илк давлат ташрифи учун айнан Ўзбекистонни танлагани, шубҳасиз, Ашхободнинг Тошкент билан кўп қиррали ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатларини давом эттириш устуворлигидан далолат беради.

Ушбу ташриф Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги саммити арафасида амалга оширилгани томонларга нафақат икки томонлама кун тартибидаги, балки минтақавий масалаларни ҳам муҳокама қилиш имконини бергани билан ҳам жуда муҳим аҳамият касб этди.

Минтақада яратилган барқарор сиёсий муҳит ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ўртасидаги ўзаро ишонч, айниқса, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилаётган  ташаббуслар  Марказий Осиёда минтақавий интеграциясини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркманистон музокаралари якунлари икки давлатнинг замонавий алоқаларида  мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади ва ҳамкорликнинг сифат жиҳатидан  аниқ ва самарали натижаларга эришиш бўйича ўрта ва узоқ муддатли вазифаларни белгилаб берди. Буни томонлар имзолаган 19 та ҳужжат ҳам тасдиқлаб турибди.

Сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5 баробарга ошиб, қарийб 1 миллиард долларга етгани, томонлар келгуси 5 йил ичида бу кўрсаткични икки баробарга кўпайтиришни оширишни мақсад қилгани ҳам алоҳида эътиборни тортмоқда.

?шончим комилки, ташриф чоғида қабул қилинган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантириш дастури  автомобилсозлик, кимё, электротехника, тўқимачилик, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net