Малайзиядаги ватандош: Конституциявий ислоҳотлар халқимиз фаровонлиги ва ватанимиз тараққиётга хизмат қилади

30.06.2022 22:14

КУАЛА-ЛУМПУР, 30 июнь. /«Дунё» АА/. Малайзиянинг «Monster Technologies Sdn Bhd» компанияси дастурчиси Элёр Бекмурадов «Дунё» АА учун интервьюсида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Конституциявий қонуни лойиҳасида илгари сурилаётган нормалар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Мен бир неча йиллардан буён Малайзиянинг «Monster Technologies Sdn Bhd» компаниясида дастурчиси лавозимида ишлаб келмоқдаман.

Сўнгги йилларда республикамизда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг роли ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда ҳамда ушбу йўналишда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Мен Ўзбекистон ва Малайзия АКТ соҳасида рўй бераётган ўзгаришларни доимо катта қизиқиш билан таққослаб бораман.

Айтиб ўтиш жоизки, шу кунларда «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилганлиги чет элда истиқомат қилаётган юртдошларимизнинг алоҳида эътиборини тортмоқда.

Жорий йил 25 июнь куни «Халқ сўзи» газетаси веб-сайтида эълон қилинган Конституциявий қонун лойиҳаси билан танишиб чиқдим.

Мазкур қонун лойиҳасининг 29-моддасига кўра, ҳар ким ?нтернет жаҳон ахборот тармоғига кириш ва ундан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги белгиланмоқда. Бу эса, ўз навбатида, ушбу йўналиш бўйича мамлакатимизда таҳсил олаётган талабалар ва ёш дастурчиларимизга билдирилган катта эътибор, деб ҳисоблайман.

Қонун лойиҳасига киритилиши назарда тутилган қўшимчалар «?нсон – жамият – давлат», инсон ҳуқуқлари ҳимояси ва ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга қаратилганлигини муҳим, деб биламан.

Мен янги Асосий қонун лойиҳасида илгари сурилган нормаларни қўллаб-қувватлайман. Ушбу муҳим ўзгартишлар истиқболда халқимиз фаровонлиги ошириш ва Ватанимиз тараққиётига хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net