Малайзия жамоатчилик доиралари Ўзбекистоннинг диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббусларини юқори баҳоламоқда

26.05.2020 09:59

КУАЛА-ЛУМПУР, 26 май. /“Дунё” АА/. Малайзия ижтимоий-сиёсий ва илмий-академик доиралари вакиллари Ўзбекистонда миллатлараро ҳамжиҳатлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларини юқори баҳоламоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.  

Азизан Бинти Бахаруддин, Малайзия ?сломни англаш институти бош директори:

— Сўнгги йилларда Ўзбекистонда нафақат сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, балки мамлакатда истиқомат қилаётган турли миллат ва элатлар ўртасида дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, диний эркинлик ва бағрикенгликни таъминлаш борасида ҳам фаол саъй-ҳаракатлар қилинмоқда.

Бугун мамлакатда исломшунослик илми ривожига катта урғу берилмоқда. Хусусан,  Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилаётган ?слом цивилизацияси маркази, ?мом Бухорий ва ?мом Термизий номидаги халқаро илмий тадқиқот марказлари, Халқаро ислом академияси, ҳадис илми, мусулмон ҳуқуқи, сўфийлик таълимоти ва диннинг бошқа йўналишларини ўрганувчи мактаблар бунинг исботидир.

Дин соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ва анъанавий исломнинг жамиятдаги тарихий илдизлари дунёнинг кўплаб мамлакатлари учун диний эркинликни таъминлашнинг ёрқин намунаси бўлиб хизмат қилмоқда.

Тарихнинг энг яхши ютуқларини ўзида мужассам этган Ўзбекистон маданияти нафақат ислом маданияти ривожига, балки Ғарб уйғониш даври ва дунёда бағрикенглик тамойилларининг тараққий этишига салмоқли таъсир кўрсатди. Шу муносабат билан, мен ўзбек халқининг маданий ютуқларини нафақат мусулмон олами, балки дунё маданиятининг ажралмас бир бўлаги, деб ҳисоблайман.

Муҳаммад Юсуф Ҳожи Усмон, Малайзия ислом ишлари бўйича миллий кенгаши аъзоси:

— Ўзбекистон Президентининг жамиятда бағрикенглик, динлараро мулоқот, ҳамжиҳатлик ва маданий хилма-хилликни таъминлаш борасидаги сиёсати менда катта қизиқиш уйғотди. Шу ўринда0 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида қабул қилинган ва халқаро ҳамжамият эътиборини ўзига жалб қилган «Таълим ва диний бағрикенглик» резолюциясига эътиборни қаратишни истардим. Ушбу ҳужжат барча давлатларни кенг омма учун таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатни таг-томири билан қўпориб ташлашга ҳисса қўшишга, энг муҳими, диний эркинликни таъминлашга эътибор беришга чақиради.

Ўзбекистон тарихида диний бағрикенглик турли дин вакилларининг тинч ва осойишта ҳаёти, давлат ва жамият равнақи учун хизмат қилувчи муҳим омиллардан ҳисобланади. Шу муносабат билан, Ўзбекистон томонидан диннинг чинакам инсонпарварлик моҳиятини илгари сурилиши жоҳилликка қарши курашишнинг самарали усулларидан биридир.

Барча миллат ва элат вакилларининг диний эҳтиёжларини таъминлаш учун яратилган зарур шароит ва имкониятлар Ўзбекистоннинг янада равнақ топишига хизмат қилишига ишонаман.

Машитон бинти Ёқуб, Малайзия Миллий университети профессори:

— Ўзбекистон Президенти томонидан жамиятда бағрикенглик, динлараро мулоқот, ҳамжиҳатлик ва маданий хилма-хилликни таъминлаш борасида илгари сурилган учта асосий стратегияни алоҳида таъкидлаш ниятидаман.

Булар таълим орқали бағрикенгликни таъминлаш, маданиятлараро алмашинувни таъминлаш ва дунёдаги барча университетлар, жумладан, Ўзбекистон ва Малайзия олий ўқув юртлари томонидан рағбатлантирилаётган илмий тадқиқотлардир.

Барча дин арбоблари ва илмий тадқиқотчилар тегишли илмий изланишларни фаоллаштириш орқали Ўзбекистон раҳбариятининг ташаббусини қўллаб-қувватлашлари керак, деб ҳисоблайман. ?шончим комилки, таълим, маданиятлараро ҳамкорлик ва илмий тадқиқотлар орқали юқорида қайд этилган вазифаларни амалга оширишга эришиш мумкин.

Бой тарихий-маърифий меросига эга Ўзбекистон дунёга янада муҳим аҳамиятли ташаббусларни таклиф этиши мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net