Малайзия делегацияси ?слом цивилизацияси марказида қабул қилинди

03.03.2020 14:37

ТОШКЕНТ, 3 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистондаги ?слом цивилизацияси марказида мамлакатимизга келган Малайзия ?слом илмлари университети профессори, доктор Камолиддин Нуриддин Маржуний бошчилигидаги ҳамда Покистонда Нақшбандия тариқати раҳнамоси Муҳаммад Нақиб Раҳмон бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Марказ матбуот хизмати хабарига асосланиб.

Суҳбат асносида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилаётган ?слом цивилизацияси марказининг лойиҳаси ҳамда илмий концепцияси тўғрисида меҳмонларга маълумот берилди.

Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари меҳмонлар томонидан юқори баҳоланди.

Айни пайтда меҳмонлар “?мом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун  Самарқанд шаҳрида бўлиб турибди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net