Маҳатма Ганди таваллудининг 150 йиллигига бағишланган тўплам нашр этилди

16.08.2020 12:34

ТОШКЕНТ, 16 август. /“Дунё” АА/. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида таниқли давлат арбоби Моҳандас Карамчанд Ганди таваллудининг 150 йиллигига бағишланган тўплам чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тўплам Халқаро муносабатлар факультети 1-босқич талабаси Жамолов Фазлиддин Ойбек ўғли томонидан сиёсий фанлар доктори, профессор Эътибор Султонова билан ҳаммуаллифликда нашрга тайёрланди.

?нсоният тинчлик ва яратувчанлик йўлида ўз жонини бағишлаган кўплаб фидойи ва замонасининг қаҳрамонларини эътироф этади. Қадимги давр тарихида файласуф Суқрот, Шарқда уйғониш даврининг буюк илҳомлантирувчи кучига айланган, Аристотелдан кейин иккинчи муаллим номини олган Абу Наср Форобийни шундай қомусий олимлар сифатида ном қозонган. Ҳиндистоннинг сиёсий ва жамоат арбоби Моҳандас Карамчанд Ганди ёки Маҳатма Ганди эса ХХ асрнинг ана шундай шахси сифатида эътироф этилади. Жорий йилда унинг 150 йиллик таваллуди нишонланади.

Тўплам Маҳатма Ганди ҳаёти ва фаолиятининг 9 та энг машҳур жиҳатларини ўзида акс эттиради.

Шунингдек, Лал Баҳадур Шастри номидаги Ҳиндистон Маданият маркази, ШҲТнинг Тошкентдаги Халқ дипломатияси маркази ва Тошкент давлат Шарқшунослик университети билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар натижалари ҳам китобдан ўрин олган. Рус ва инглиз тилларида тайёрланган тўплам кенг китобхон оммасига мўлжалланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net