«Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтининг вазифалари белгиланди

11.06.2020 13:09

ТОШКЕНТ, 11 июнь /“Дунё” АА/. “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қарорга мувофиқ, «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлашга кўмаклашувчи, фуқаролар йиғинларини аҳолининг чинакам маслакдошига айлантириш ва «Соғлом оила – соғлом жамият» ғоясини ҳаётга татбиқ этиш ишларини илмий-услубий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш фаолиятини амалга оширувчи ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Қарор билан ?нститутнинг асосий вазифалари белгиланди.

Жумладан, ?нститут жамиятда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган тизимни тўлақонли ва самарали жорий этади, маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш соҳасидаги устувор йўналишларни шакллантиришда иштирок этади, фанлараро фундаментал, илмий-амалий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни амалга оширади.

Қарор билан мазкур ?нститут тузилмаси ҳамда устави тасдиқланди.

?нститут директори маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири тавсиясига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

Эслатиб ўтамиз, «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти 2020 йил 18 февралдаги тегишли Фармон билан ташкил этилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net