Маҳалла жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантирилади

10.01.2022 09:56

ТОШКЕНТ, 10 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳасида Маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уни жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш бўйича вазифалар белгиланган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳужжатда маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ваколатларини кенгайтириш, уларнинг молиявий мустақиллигини кучайтириш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, фуқароларнинг ўз маҳалласи ҳаётидаги иштирокини ҳамда давлат органлари ва маҳаллалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқани таъминлаш, маҳаллаларда аҳоли билан ишлашга қаратилган жараёнларни рақамлаштиришга доир таклифлар ҳам илгари сурилмоқда.

 Лойиҳада маҳалладан туриб барча давлат идораларига мурожаат қилиш тизимини яратиш, давлат ва ижтимоий хизматларни бевосита маҳаллада кўрсатиш хизматлари жорий этилиши режалаштирилгани қайд этилгани ҳам эътиборга моликдир.

Маҳаллаларнинг «ўсиш нуқталари» ва уларда яшовчи аҳолининг тадбиркорлик фаолиятидаги ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими янада кучайтирилади.

Бундан ташқари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун юқори малакали мутахассисларни мақсадли тайёрлаш, барча маҳалла раисларида бошқарув асослари, бандликни таъминлаш, банк-молия, томорқа, ер, чорвачилик ва паррандачилик бўйича кўникмаларни шакллантириш бўйича ишлар чуқурлаштирилади.

Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси институтининг самарали фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ҳам ишлар жадаллаштирилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net