Лилия Бурунчук: Ўзбекистон қисқа муддатда муносиб меҳнатни таъминлаш, хотин-қизлар ролини ошириш каби муҳим масалаларда жуда кўп ишлар ба

14.10.2020 10:04

ТОШКЕНТ, 14 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева кеча  Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Лилия Бурунчук билан мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Онлайн тарзда ўтказилган тадбирда Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг янги тайинланган раҳбари Марко Мантованелли ҳам иштирок этди.

Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасида амалий ҳамкорликни ривожлантиришга янгича рағбат берганлиги таъкидланди. Мазкур нуфузли халқаро тузилманинг молиявий ва техник кўмаги ҳамда тавсиялари устувор соҳалардаги энг муҳим вазифаларни ҳал этишга хизмат қилади.  Таълим, соғлиқни сақлаш, молия ва хусусий секторни ривожлантириш шулар жумласидан.

Жаҳон банки Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида бундан буён ҳам тавсиялар ва молиявий ресурслар тақдим этишга тайёрлиги қайд этилди. 

Мулоқот давомида томонлар, шунингдек, пахта теримида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича Ўзбекистон томонидан кўрилган чоралар, гендер тенглик масалалари ва пандемиянинг иқтисодий оқибатларини янада юмшатишнинг долзарб жиҳатларига тўхталиб ўтди. Лилия Бурунчук Ўзбекистон раҳбарияти томонидан мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, гендер тенгликни таъминлашга қаратилган қатъий ва самарали чора-тадбирларни мамнуният билан қайд этди. —Ўзбекистонда қисқа муддатда амалга оширилган ишлардан мен фахрланаман, — деди  Лилия Бурунчук. — Муносиб меҳнатни таъминлаш, хотин-қизлар ролини ошириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш каби барча муҳим масалаларда  жуда кўп ишлар бажарилди. Бу мамлакат раҳбариятининг саъй-ҳаракатлари натижасидир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net