Латвиядан муносабат: Ўзбекистон Президенти мамлакатни Марказий Осиёдаги ривожланиш марказига айлантирди

10.02.2021 16:13

Р?ГА, 10 февраль. / «Дунё» АА /. Латвия Халқаро муносабатлар институти «Латвиянинг ташқи сиёсати ва хавфсизлиги» деб номланган йиллик ҳисоботни эълон қилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳужжатнинг Марказий Осиёга оид бобига минтақа бўйича етакчи мутахассис, Латвиянинг Чехиядаги элчиси Гунта Пасторе муаллифлик қилган.

Ҳужжатда Латвия ташқи сиёсатининг яқин истиқболдаги устувор йўналишлари ва геоиқтисодий мақсадларига оид таҳлилий маълумотлар ўрин олган. Ҳисобот Латвия парламенти ва Ташқи ишлар вазирлигининг буюртмасига биноан тайёрланган.

Таҳлилий ҳужжатнинг Марказий Осиёга бағишланган қисмида Ўзбекистон раҳбарияти ички ва ташқи сиёсатининг трансформацион хусусиятига алоҳида эътибор қаратилган. Бундай ўзгариш самарасида минтақада мутлақо янгича муносабатлар муҳити вужудга келди. Бу Латвия ва Европа ?ттифоқи учун жуда муҳим, деб таъкидланади.

Муаллиф, хусусан, «Шавкат Мирзиёевнинг тўрт йил давомидаги Президентлик даврида Ўзбекистон очиқ давлатга айланиб, улкан ютуларга ютуқларга эришди», - дея қайд этган.

Пандемия шароитига қарамасдан, «Ўзбекистондаги ислоҳотлар изчил давом этмоқда, мамлакат ўзгаришлар жараёни ва бозор иқтисодиётига содиқлигини намоён этмоқда». Халқаро ҳамжамият мазкур ислоҳотлар самарадорлигини тан олди. Шу муносабат билан эксперт 2019 йил декабрь ойида Британиянинг нуфузли «The Economist» журнали Ўзбекистонни барча ислоҳотларда юксак натижаларга эришган “йил мамлакати” сифатида тан олганини эътироф этган.

Сўнгги йилларда эришилган ютуқлар қаторида Ўзбекистоннинг БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши таркибига биринчи марта сайлангани маълум қилинган.

Муаллифнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Халқаро валюта фонди башорат қилганидек, дунёдаги 2020 йил якунлари бўйича иқтисодий ўсишга эришган кам сонли мамлакатлардан бири бўлди. Тошкент минтақавий транзит марказига айланиш учун барча имкониятларга эга. Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича музокараларнинг тикланиши ижобий қадам сифатида баҳоланмоқда.

Минтақавий ривожланиш истиқболлари ҳақида фикр юритилар экан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари натижасида Марказий Осиёда ўзаро ҳамкорлик янада фаоллашганига эътибор қаратилган.

Таъкидланишича, пандемия авж олган вазиятда ўзаро муносабатлар янада кучайган. «Марказий Осиё мамлакатлари трансчегаравий юк ташиш ва гуманитар ёрдам етказиш учун “яшил йўлак”лар тақдим этиб, мисли кўрилмаган бирдамлик намунасини намойиш этди. Бу нафақат дипломатик қадам, балки минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш истаги ифодаси ҳам бўлди. Бундай ҳамкорлик товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, транспорт йўлакларини тартибга солиш, транзит жараёни ва тарифларини такомиллаштириш орқали инқироздан чиқишда ўзига хос «калит» бўлади», - деб ёзади муаллиф.

Экспертнинг, шунингдек, Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги хавфсизлик ва барқарорлик масаласини «бирлаштирувчи элемент»га айлантиргани, Тошкент Марказий Осиё ва Афғонистон ўртасида янада самарали ҳамкорлик қилишни йўлга қўйшда етакчи ролни бажараётганига ишончи комил.

 «Ўзбекистон Президенти 2020 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқ сўзлаб, Афғонистон Марказий Осиёнинг ажралмас қисми эканини таъкидлади,- деб ёзади латвиялик дипломат. - Шунингдек, у БМТнинг Афғонистон бўйича доимий комиссиясини тузиш ташаббусини илгари сурди. Халқаро ҳамжамият ушбу саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватламоқда ва бундай ижобий ташаббуслар давом этишини кутиш керак».

Гунта Пасторе Латвия Европа ?ттифоқи (Е?)нинг Чегараларни бошқариш дастури консорциуми раҳбари сифатида ушбу интилишларга ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигини таъкидлаган. Дастурнинг янги босқичини амалга ошириш Афғонистонни ҳам қамраб олади.

Мутахассис, шунингдек, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё ва Европа ?ттифоқи ҳамкорлиги доирасидаги иқтисодий ва инвестициявий сиёсатига эътибор қаратади. Унга кўра, Тошкент Преференциялар бош тизими (GSP+)нинг бенефициари мақомини олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу эса Европа ?ттифоқи ҳудудига экспорт тарифларини пасайтириш имконини беради. «Латвия Европа ?ттифоқи Ўзбекистонга COVID-19 инқирозининг салбий оқибатларини бартараф этишга ёрдам бериш учун тезроқ ҳаракат қилиши керак, деб ҳисоблайди. Шунингдек, Е? Марказий Осиёга ажратаётган кўмак ҳажмини ҳеч бўлмаганда ҳозирги даражада (1,2 миллиард евро) сақлаб қолиши муҳимдир», - дея ёзади муаллиф. Бундай ҳаракат Е?нинг минтақадаги шерикларига «тўғри ишора» бўлиб хизмат қилади, дея фикр билдирган у.

Мутахассис таълим соҳасидаги ҳамкорликни «муваффақият тарихи» деб ҳисоблайди. Бунинг ёрқин ифодаси сифатида 2020 йил октябрь ойида Латвия табиий фанлар университети, Самарқанд ветеринария тиббиёти институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали иштирокида икки томонлама дипломларни тан олиш дастурлари йўлга қўйилганини мисол тариқасида келтиради.

Эксперт Латвия савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришда Марказий Осиё мамлакатлари орасида «минтақавий хабга айланиб бораётган ва Латвия кўламига мос келадиган Ўзбекистон билан энг катта истиқболларга эга», - дея хулоса қилади.

 Гунта Пасторе ҳисоботнинг мазкур боби якунида 2021 йилда Ўзбекистонда Президент сайлови бўлиб ўтишини маълум қилади. Халқаро мутахассис «Шавкат Мирзиёевнинг қайта сайланишига шубҳа йўқ. Чунки айнан у Ўзбекистонни Марказий Осиё минтақасидаги ижобий ривожланиш марказига айлантирди», - дея хотима ясайди ўз ҳисоботига.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net