Латвия миллий ахборот агентлигида мақола: Ўзбекистон – Европа ?ттифоқи таълим ва малакали кадрлар тайёрлашда ҳамкорликни кенгайтиришдан

22.07.2020 16:09

ТОШКEНТ, 22 июль. / «Дунё» АА/. Латвия миллий ахборот агентлиги – LETA веб-сайтида мамлакатимизнинг Бельгия Қироллигидаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти экспертлари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети вакилларининг европалик ҳамкасблари билан навбатдаги муҳокамалари ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

“Ёшлар сиёсати – Ўзбекистонни ислоҳ қилиш ва янада ривожлантиришдаги ишларнинг муҳим қисмидир. Сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев ушбу йўналишда янги Ўзбекистон сиёсатининг ташқи ва ички жиҳатларини қамраб олган чуқур таркибий ўзгаришларни бошлаб берди ва амалга оширмоқда”, дея учрашув давомида сўзга чиққан мамлакатимизнинг Бельгиядаги элчиси Дилёр Ҳакимов сўзларини келтиради LETA.

Шунингдек, мақолада Европа кенгашининг қўшни давлатлар бўйича директори Самуэл Вестербьенинг берган баҳоси ҳам тақдим этилади. Унинг фикрича, Тошкент саъй-ҳаракатлари Европа ҳамжамияти диққат марказидан четда қолмайди. Ўзбекистон ҳозирги кунда 2016 йилда бошланган ислоҳотларнинг муҳим босқичидан ўтмоқда. Европа ?ттифоқи билан Ўзбекистон ўртасидаги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим томонлар ҳамкорлигининг муҳим босқичига айланиши керак. Шу муносабат билан фуқаролик жамиятлари алоқаларининг кенгайиши, инсон тараққиётига йўналтирилган алмашинув дастурлари савдо муносабатлари ва аҳолининг барча қатламлари ўртасидаги муносабатларда имкониятларни очиб беради.

Латвия миллий ахборот агентлиги тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори ўринбосари Санжар Валиевнинг фикрларига эътибор қаратади.

Мақолада келтирилишича, эксперт С.Валиев COVID-19 пандемияси инқирози даврида Ўзбекистонда масъулиятли ижтимоий сиёсатнинг асосий жиҳатлари, ёшлар салоҳиятидан фойдаланган ҳолда ҳукуматнинг инқироздан кейинги тикланишига оид стратегик қарашлари ҳақида гапириб берди.

“Эксперт Европа ?ттифоқининг салоҳияти фойдали роль ўйнаши мумкин бўлган биргаликдаги саъй-ҳаракатлар учун ўзбекистонлик ёшларни таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш соҳасидаги лойиҳалар бўйича қатор таклифларни айтиб ўтди”, дея қайд этилади нашр хабарида.

LETA, ўз навбатида, Европа Парламенти аъзоси ?лхан Кючукнинг қарашлари билан ўртоқлашар экан, у Европа ?ттифоқи ислоҳотлар йўлидаги Ўзбекистонни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирганини таъкидлайди.

Манба ?лхан Кючукдан қуйидагича иқтибос келтиради: “Европа қонунчилигида Ўзбекистон бўйича бўлғуси махсус маърузачи сифатида Брюсселнинг Марказий Осиёдаги мақсадларига тўхталиб, улар одамлар ўртасида ўзаро тушунишни таъминлашга қаратилганини қайд этишни истардим. Ўзбекистондаги ўзгаришларни изчил амалга ошириш мамлакатнинг Европа ?ттифоқида "ўсиб бораётган шерик" сифатида қабул қилинишига ёрдам беради”.

Конференция якунида томонлар келгуси ойларда Европа парламентида Ўзбекистон эксперт ва жамоат доиралари вакилларининг чиқишларини ташкил этиш зарурлигига келишди. Шунингдек, мутахассислар томонидан таълим ва касбий тайёргарлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди, дейилади LETA хабарида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net