Коронавирусга қарши вакцинани яратиш мусобақага айланадими?

14.05.2020 17:41

ТОШКЕНТ, 14 май. /“Дунё” АА/. Бугунги кунда дунё бўйлаб 200 дан ортиқ тадқиқотчилар коронавирусга қарши вакцина яратиш устида иш олиб бормоқда. Ушбу  мақсадни амалга ошириш учун Европа ?ттифоқи донор мамлакатлар халқаро конференциясида 7,4 миллиард евро жамланди. Маблағларни вакцина яратиш ва дунё мамлакатларини коронавирусга қарши зарур дори-дармон ҳамда тест тизимлари билан таъминлашга сарфлаш режалаштирилган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бироқ, дунёнинг икки йирик давлати – АҚШ ва Хитой ушбу дастурда иштирок этишдан бош тортмоқда. Халқаро мутахассислар мамлакатлар ўртасидаги бундай рақобат муваффақиятли тадқиқотларини йўққа чиқариши мумкинлигидан хавотирда.

Европада рақобат кучлими?

“Европа ?ттифоқи миқёсида ҳамкорликда мувофиқлаштириладиган вакцина яратиш ғояси инсониятга умид уйғотади”, деб ёзади “Új Szó” Словакия ҳафталик газетаси.

Шу ўринда ҳақли савол туғилиши турган гап. Дунё мамлакактлари бирлашиб Хитой давлати бирлашмалари ва АҚШ нинг йирик фармацевтика уюшмаларига рақобатчи бўла оладими?

“Ҳар қандай ҳолатда ҳам бундай имкониятни қўлдан чиқармаслик керак, сабаби илмий тажриба давомида биз кўпгина нарсаларни ўрганишимиз мумкин. Шубҳасиз икки йил мобайнида бизда арзон, қиммат, самарали, топиш қийин бўлган ёки фақат ҳукуматни кўрсатмаси билан бериладиган бир неча вакцина яратилади. ?шончимиз комил, Европа мақсадидан оғишмай ҳаракат қилади”, деб ёзади словак нашри.

Ёлғиз отнинг чанги чиқмас

“Financial Times” газетасида қайд этилишича, вакцинани яратишда миллий худбинлик фойдасиз ва ҳатто хатарли ҳамдир: “АҚШ ва Буюк Британия каби мамлакатлар ўз ҳудудларидаги олимлар, фирма ва корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун кўп ҳолларда, яъни вакцинани айнан ўз мамлакатлари фуқаролари фойдаланиши шарти билан маблағ ажратишади.  Бундай ёндашув одоб-аҳлоқ нуқтаи назаридан шубҳали бўлиши билан бирга, жараён бунга амал қилувчиларнинг ўзига қарши тескари тус олиши мумкин. Сабаби вакцина ишлаб чиқарувчи мамлакатлар бошида турган давлатлар бунга жавобан ўз чекловларини қўйиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Бирор бир алоҳида мамлакатнинг “давлат” вакцинаси муқобили ишлаб чиқилган мамлакатларникига қараганда самарасиз бўлиб қолиш эҳтимоли ҳам юқори бўлади. Агар ривожланаётган мамлакатлар вакцина ишлаб чиқариш дастурига киритилмаган бўлса, унда инфекциянинг бой мамлакатларга қайтиш хавфи ҳам юқори бўлади.

Ҳамкорлик бўлмаган жойда тараққиёт бўлмайди

Бельгиянинг “La Libre Belgique” нашрининг хабар беришича, қуйидаги тадқиқотчилар доирасида таҳлил қилинаётган илмий ишлар ҳаракатларнинг зое кетишига сабаб бўлиши мумкин.

“Мағлуб бўлганлар учун рақобат ёмондир, бундайлар эса бизнинг замонамизда кун сайин кўпайиб бормоқда, биз уларни ғолиб бўлишга ишонтиришга қанчалик уринмайлик улар мағлубиятлардан тушкунликка тушиб ўзларини айблашмоқда.  Рақобат ўзлари учун қулай тизимни сақлаб қолишга ҳаракат қилаётган ғолибларга, қолаверса, тинимсиз руҳий зарбаларга ва энг юқори талабларга доимо муносиб бўлишга ҳаракат қилаётганларга ҳам зарарлидир. ?стардикки, пандемия тугаганидан сўнг биз яшаб турган замонда, гарчи кўплаб ваъдалар бажарилмаётган бўлса ҳам, ҳар ҳолда илмий доирада ҳақиқатан ҳам ҳамкорлик амалда бўлган деб айта оламиз”, дея қайд этилади манбада чоп этилган мақолада.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net