Коронавирус Ўзбекистон туризм индустрияси ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда

09.03.2020 15:19

ТОШКЕНТ, 9 март. /“Дунё” АА/. Бугун дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият инсон саломатлигига ва мамлакатлар иқтисодиёти ҳамда саноати тараққиётига хавф солмоқда. Кўплаб давлатлар коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида турли халқаро авиақатновларни бекор қилиб, ўзаро савдода чекланган тартиблар жорий қилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, мамлакатимизда ҳам ушбу эпидемиологик вазият сабаб Хитой, Жанубий Корея, ?талия, Эрон, Япония ва Афғонистон билан ўзаро авиақатновлар ҳам вақтинча тўхтатилди. Бу, ўз навбатида, юртимиз туризм саноатига ўз таъсирини кўрсата бошлади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан эълон қилинган сайёҳлар оқими билан боғлиқ маълумотга кўра, жорий йилнинг февраль ойида Хитойдан келган туристлар сони 705 кишини ташкил қилган. Ўтган йилнинг шу даврида эса бу рақам 2 минг 841 нафар бўлганини инобатга олсак, кўрсаткич 75,2 фоизга пасайганини ойдинлашади.

Хитой 2019 йилда мамлакатимизга ташриф буюрадиган сайёҳлар сони бўйича давлатлар рейтингида иккинчи ўринда турганини инобатга олсак, бу Ўзбекистонда сайёҳлар оқимининг сезилари камайишига таъсир кўрсатиши мумкин.

Аммо Афғонистон, Эрон, Япония ва ?талиядан келган сайёҳлар сонида ўсиш кузатилган. Хусусан, 2019 йилнинг февраль ойида Афғонистондан юртимизга келган меҳмонлар 3 минг 332 нафар бўлгани қайд этилса, жорий йилнинг шу даврида 43 фоиз ўсиш кузатилиб, қўшни мамлакатдан келувчилар 4 минг 767 нафарга етган. Эрондан келувчи сайёҳлар оқимида эса 20 фоиз юқорилаш кузатилди. Жорий йил февраль ойи ҳолатига кўра, 257 эронликнинг юртимизга бўлган. Ўтган йилнинг шу давридаги рақамлар 214 нафарни ташкил қилади.

?талиядан келувчи зиёратчилар сонида кескин юқорилаш кузатилмаган бўлса-да, 2019 йилга нисбатан 22 нафар кўп меҳмон (2019 йил февралда 328 нафар сайёҳ) Ўзбекистонда бўлган.

Қайд этиш жоиз, Хитойдан амалга оширилиши белгиланган барча авиақатновлар шу йил февраль ойи бошларида бекор қилинган эди. Афғонистон, Эрон, Япония ва ?талияда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият февраль ойи охирларида ва март ойи бошларида кескинлаша бошлаганди. Ўзбекистон ҳукумати томонидан март ойи бошларида ушбу мамлакатлар билан авиақатновларни вақтинча тўхтатиш бўйича чоралар кўрилди. Шу боис февраль ойида мазкур мамлакатлардан келувчилар сонида Хитойдан фарқли равишда ўсиш кузатилган.

Япония билан боғлиқ рақамлардаги ўсишни (2019 йилда 527 киши, 2020 йилда 654 киши Ўзбекистонга саёҳат қилган) ҳам шу билан изоҳлаш мумкин.

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси ушбу эпидемиянинг туризм соҳасига салбий таъсирини камайтириш бўйича чоралар кўрмоқда. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Aзиз Aбдуҳакимов бошчилигида ўтган йиғилишда ҳам шу каби масалалар муҳокама қилинган.

Йиғилиш  якунида мураккаб вазиятга ташқи таъсир омилини пасайтириш мақсадида ички туризмни ривожлантириш учун қўшимча имтиёз ва преференсиялар бериш, коронавирус қайд этилмаган давлатлардан сайёҳларни жалб қилишга оид қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Айни пайтда махсус комиссия республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тадбиркорларга молиявий кўмак бериш имкониятларини ўрганмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net