Коронавирус сабаб Қонунчилик палатасида “Ҳукумат соати”ни ўтказиш қолдирилди

18.03.2020 20:09

ТОШКЕНТ, 18 март, /“Дунё” АА/. Мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида “Ҳукумат соати” ўтказилиши номаълум муддатга қолдирилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири парламент қуйи палатаси хабарига асосланиб.

Қайд этилишича, депутатлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича Ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш мақсадида шундай қарорга келишган.

“Жорий йил 7 апрель куни Қонунчилик палатасида “Ҳукумат соати” ўтказилиши режалаштирилган эди. Қуйи палата Кенгашида ушбу йиғилишни ҳозирги кўрилаётган чора-тадбирлар инобатга олинган ҳолда, ўтказмасликка қарор қилинди”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, депутатлар замонавий ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда мавжуд қонун лойиҳалари устида иш олиб бормоқда. Қонун лойиҳаларидаги кўп масалалар телеграм канали орқали онлайн муҳокама қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда 18 март соат 15:00 ҳолатига кўра, 15 кишида коронавирус аниқлангани хабар қилинган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net