Коронавирус инфекциясидан соғайганлар 1 минг 624 нафарга етди

07.05.2020 15:34

ТОШКЕНТ, 7 май. /“Дунё” АА/. Самарқанд вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган 15 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тузалганларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Уларнинг энг ёши каттаси 65 ёшда, ёши кичиги эса 2020 йилда туғилган чақалоқдир.

Вилоятда шу пайтга қадар 37 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 52 нафарга етди.

Шунингдек, пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида 19 нафар ҳамда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 6 нафар, жами 32 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 468 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 500 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1 минг 624 нафарга етди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net