Кореядаги элчихонамиз ушбу давлатдаги Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди

02.03.2020 14:53

СЕУЛ, 2 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ушбу мамлакатда бўлиб турган мамлакатимиз фуқароларига қайтиб кетиш бўйича асоссиз мурожаатларга ишонмасликка чақирди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Боиси Корея Республикаси ҳукумати томонидан коронавирус тарқалиши олдини олиш бўйича юқори тиббий технологиялар қўлланилаётгани ҳамда чет эл фуқароларининг малакали бепул даволаниши кафолатланган.

Шунингдек, фуқароларга ўз соғлиқларини асраш ва вирус тарқалишига қарши кураш бўйича Корея ҳукуматининг талабларига риоя қилиш тавсия этилиб, қуйидагилар қайд этилади:

– жамоат жойларига чиқмаслик;

– нафас олиш органларида касаллик белгилари мавжуд бўлган одамлар билан мулоқот қилмаслик;

– махсус гигиеник ниқоблардан фойдаланиш;

– фақат иссиқ ва яхши пиширилган таомлар истеъмол қилиш;

– овқатланишдан олдин қўлларини яхшилаб ювиш;

– антисептик маҳсулотлардан фойдаланиш;

– ҳайвонлар олдига яқинлашишдан сақланиш;

– агар иситма кўтарилиб, респиратор касаллик аломатлари сезилса, 1339 қисқа алоқа рақамлари орқали қўнғироқ қилиш.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net