«Корея Республикаси — Марказий Осиё» ?шбилармонлик кенгашини ташкил этиш бўйича битим имзоланди

29.06.2020 10:37

ТОШКЕНТ, 29 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон Савдо-саноат палаталари ҳамда Жанубий Корея халқаро савдо уюшмаси вакиллари билан видеоконференцалоқа шаклида халқаро онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири палата манбасига асосланиб.

Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон Савдо-саноат палаталари билан Жанубий Корея халқаро савдо уюшмаси вакиллари ўртасида «Корея Республикаси — Марказий Осиё» ?шбилармонлик кенгашини ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Кенгашни тузиш масаласи 2019 йилда Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида ўтказилган XII Марказий Осиё ҳамкорлик форумида муҳокама қилинган эди. Ўзбекистон ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан бугун мазкур келишув расмий ҳамкорликка айланди.

Онлайн маросимни Корея Республикаси Халқаро савдо уюшмаси раиси Ким Ёнгжу очиб берди. Шундан сўнг учрашувда томонлар Корея Республикаси ва Ўзбекистон, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ўртасидаги амалий ва узоқ муддатли ўзаро ҳамкорлик чоралари, иқтисодий ривожланиш соҳасига Жанубий Кореянинг илғор тажрибасини жалб қилиш, янги қўшма корхоналарни ривожлантиришга ҳисса қўшиш масалаларини муҳокама қилди.

Конференцияда «B2B» музокараларини ташкил қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Маросим сўнгида томонлар ҳар йили «Корея Республикаси — Марказий Осиё» ҳамкорлик форуми доирасида «Корея Республикаси — Марказий Осиё» ?шбилармонлик кенгаши йиғилишларини ўтказишга келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net