Конституциявий комиссия раисининг Ўзбекистон Бош қомусига ўзгартиришлар киритиш жараёни ҳақидаги мақоласи Туркиянинг нуфузли босма наш

27.06.2022 22:19

АНҚАРА, 27 июнь. /«Дунё» АА/. Туркиянинг «Türkiye» газетасида Конституциявий комиссия раиси, академик Акмал Саидовнинг «Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир» сарлавҳали мақоласи  чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 20 июнь куни Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда билдирган таклифлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти батафсил ёритилган.

Хусусан, мақолада «Бетакрор юртимизда барқарор жамиятни ва бардавом тараққиётни таъминлаш-барчамизнинг бош мақсадимиздир. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан 20 июнь куни бўлиб ўтган учрашувда худди шундай деб таъкидлади», деб ёзади муаллиф.

Материалда таъкидланганидек, давлат раҳбари бутун халқимизни ана шу буюк мақсадга эришишда ўзаро бирдамликка ва ҳамжиҳатликка чақирди.

Муаллифнинг қайд этишича, Президент даставвал ҳозирги таҳликали замон, ён-атрофимиздаги мураккаб вазият она Ватанимиз тақдирига янада улкан масъулият билан ёндашиб, кечиктириб бўлмайдиган стратегик қарорлар қабул қилиш ҳамда конституциявий ислоҳотлар ўтказиш заруратини кун тартибига қўйгани билан боғлиқ долзарб саволларга батафсил тўхталди. «Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда, «Бу саволларнинг барчасига жавобни пухта ишланган ҳуқуқий нормалар орқали Конституциямизда акс эттириш давр тақозосидир, - дейди Акмал Саидов. - Янгиланган Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратиши лозим. Шу нуқтаи назардан, давлатимиз раҳбари Конституцияни янгилаш борасида илгари сурган амалий таклифларни бир неча йирик гуруҳга ажратиб таҳлил ва талқин қилишни лозим топдик».

Мақолада Президент инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари масаласи билан боғлиқ еттита  аниқ таклифни жамоатчилик эътиборига ҳавола этгани алоҳида  таъкидлангани баробарида ва ушбу таклифларнинг мазмун-моҳияти батафсил таҳлил қилинган.

Нашрда Президент Асосий қонунда «Ўзбекистон – ижтимоий давлат» ғоясини мустаҳкамлашга қаратилган туркум таклифларни ҳам билдирганига алоҳида эътибор қаратилган. «Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «инсон қадри» тушунчаси «ижтимоий давлат» тушунчаси билан чамбарчас боғлиқ». «?жтимоий давлат» тушунчасига Президентимиз бундай таъриф берди: «?жтимоий давлат – ижтимоий тафовутларни камайтириш, муҳтожларга ёрдам бериш бўйича самарали сиёсат юритадиган давлат моделидир». «?жтимоий давлатда инсон қадри деганда, аввало, фуқароларни яшаш учун зарур уй-жой, билан таъминлашни тушунамиз», дея тушунтиради Конституциявий комиссия раиси.

Мақолада, шунингдек, давлатнинг эркаклар ва аёллар, оилалар ва болалар, ёшлар ва нуронийлар, ногиронлиги бор шахслар, мамлакатда ёки унинг ташқарисида бўлишидан қатъи назар, барча инсонлар ҳақида қайғуриши Конституцияда мустаҳкамланиши зарурлиги таъкидланган.

Муаллифга кўра, бир гуруҳ таклифлар эркин ва адолатли фуқаролик жамияти ривожланиши билан боғлиқ масалаларни ўзида қамрайди. Бунда халқимиз учун жамият, аввало, маҳалладан бошланади, деган ибратли ақидага катта эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизда фуқаролар йиғинларининг жамиятдаги мавқеи ва таъсирини кучайтиришга кўмаклашиш мақсадида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилган.

Ушбу материалда, Конституцияга киритиш тавсия этилган бир гуруҳ таклифлар туркуми Ўзбекистонда инсонпарвар, демократик ҳуқуқий давлат қуриш масаласига тегишли экани ўз ифодасини топган. Акмал Саидов бу борада давлат раҳбарининг «Ўзбекистон – ҳуқуқий давлат» деган ғояни Конституциямизда аниқ мустаҳкамлаб қўйиш лозим деган ташаббусини олқишлайди.

«Президентимиз ана шу ғоят аниқ ва муҳим таклифларни илгари сурар экан, улардан ҳар бирининг мазмун-моҳияти ва мақсад-вазифаларини содда ҳамда тушунарли тилда изоҳлаб берди», деб таъкидлайди у.

 Муаллифнинг ёзишича, Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия фаолиятининг учта босқичини аниқ белгилаб берилган. «Биринчи босқич – Конституцияни ўзгартириш бўйича таклифларни қабул қилиш, жамлаш ва таҳлил қилишни ташкиллаштириш.  ?ккинчи босқич – парламент томонидан ишлаб чиқилган янгиланган Конституция лойиҳасини умумхалқ муҳокамасида кўриб чиқиш. Бундай демократик ёндашув «Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир», деган тамойилга тўла мос келади. Учинчи босқич – умумхалқ муҳокамаси натижасида маромига етказилган Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини референдум ўтказиш йўли билан қабул қилиш», деб ёзади Коммиссия раиси.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net