КОНСТ?ТУЦ?ЯВ?Й ?СЛОҲОТЛАРН?НГ УСТУВОР ЙЎНАЛ?ШЛАР?

31.05.2022 13:23

Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” китобида демократик ислоҳотларни янги сифат босқичига олиб чиқувчи янада жиддий вазифалар қўйилган. Улар қонунчилик ҳамда ҳуқуқни англаш ва қўллаш тизимини, жамиятнинг сиёсий-ҳуқуқий онгини умуминсоний қадриятлар ва барқарор ривожланиш тамойилларига йўналтиради. Янги Ўзбекистонга мувофиқ келадиган янги конституциявий принцип ва нормаларни белгилаш кўзда тутилган.

Аввало, бу “?нсон қадри учун” устувор тамойилини ҳаётга татбиқ этишга тегишлидир. Бунда инсон қадри — мамлакатнинг ҳар бир фуқароси учун тинч ва хавфсиз ҳаётни, фундаментал ҳуқуқ ва эркинликлари, малакали тиббий хизмат, сифатли таълим, кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя ҳамда соғлом экологик муҳит таъминланишини, муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилманинг босқичма-босқич яратилишини англатади.

Конституциявий ислоҳотларнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгиланган:

биринчидан, аввал амал қилган “давлат – жамият – инсон” парадигмасини янги “инсон жамият давлат” парадигмасига ўзгартириб, конституциявий қонунчилик ва конституциявий амалиётда мустаҳкамлаш;

иккинчидан, иқтисодий ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатларини таъминлаш. Бу халқчил давлатни бунёд этишнинг энг муҳим шартидир;

учинчидан, фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва мақомини, “Жамият ислоҳотлар ташаббускори” тамойилини конституциявий мустаҳкамлаш;

тўртинчидан, оила институтини ривожлантириш, бўлажак авлодларга анъанавий инсоний қадриятларни асраб-авайлаган ҳолда етказиш, мамлакатда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашнинг конституциявий асосларини белгилаш;

бешинчидан, Конституцияда давлат ёшлар сиёсатини, янги Ўзбекистон бунёдкорлари – ёшларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини, уларнинг ҳуқуқи, манфаатлари ва мажбуриятларини акс эттириш;

олтинчидан, ҳозирги кунда Ўзбекистон ижтимоий давлат ва одил фуқаролик жамиятини қуриш сари илдам бораётганини ҳисобга олган ҳолда “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” тамойилини конституциявий норма сифатида мустаҳкамлаш;

еттинчидан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими самарадорлигини ошириш, болалар меҳнатига йўл қўймаслик, ногиронлиги бор шахслар ва кекса авлод вакиллари ҳуқуқларининг ишончли муҳофазасини таъминлаш;

саккизинчидан, Конституцияга махсус экологик қоидалар, глобал иқлим ўзгаришларига тегишли ҳуқуқий меъёрларни киритиш;

тўққизинчидан, болалар боғчалари, мактаблар, Учинчи Ренессанс асосларининг ўзаро боғлиқ жиҳатлари бўлган олий таълим ва фан соҳаларини ривожлантириш масалаларини конституциявий даражада мустаҳкамлаш.

Президентимиз: “Атоқли давлат ва сиёсат арбоби Уинстон ЧерчиллнингЯхши бўлиш учун — ўзгариш керак, яхшиларнинг яхшиси бўлиш учун эса янада кўпроқ ўзгариш керак”, деган сўзларида, ўйлайманки, теран ҳаётий маъно мужассам”, дея урғу берди. Дарҳақиқат, жадал ўзгариб бораётган замона замонавий талабларга жавоб берадиган Конституцияга эга бўлиш учун мувофиқ хатти-ҳаракатлар ва ўзгаришларни талаб қилади.

КОНСТ?ТУЦ?ЯВ?Й КОМ?СС?Я: АСОС?Й ВАЗ?ФАЛАР? ВА ТАМОЙ?ЛЛАР?

Олий Мажлис палаталари кенгашлари томонидан Конституциявий комиссиянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

• таклифларни тўплаш, умумлаштириш, шакллантириш асосида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш;

• давлат органлари, нодавлат ташкилотлар ва мансабдор шахслардан ҳужжатлар, экспертлик ва турли хулосалар, статистик маълумотлар ва бошқа ахборотларни сўраб олиш;

• илмий тадқиқот муассасалари, олимлар, экспертлар ва мутахассисларнинг Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлари юзасидан тавсияларини, шунингдек, экспертлар хулосаларини олиш;

• Конституциявий комиссиянинг ишига давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар вакилларини экспертлар сифатида жалб қилиш;

• зарурат туғилганда, манфаатдор давлат органлари ва нодавлат ташкилотларга ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун тақдим қилинган таклифларга асосан, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш;

• конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлар бузилиши ҳақида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни тегишли идораларга кўриб чиқиш учун юбориш.

Конституциявий комиссия ишининг энг муҳим тамойиллари қуйидагилардан иборат:

биринчидан, фаолият очиқлиги ва шаффофлиги. Бунда конституциявий ислоҳотларнинг энг муҳим вазифаларини жамиятда очиқ, шу жумладан, халқаро экспертлар ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида муҳокама қилиш учун барча шароитлар таъминланади.

Бунда Конституциявий комиссия матбуот хизматининг фаолияти алоҳида ўрин тутади, хусусан, у оддий фуқаро учун содда ва тушунарли тилда конституциявий ислоҳотларнинг, конституциявий новеллаларнинг (янгиликларнинг) зарурияти, устуворликлари ва асосий йўналишларини етказишни таъминлайди.

Бундан ташқари, аввал икки маротаба ўтказилган, кутилаётган конституциявий ислоҳотларнинг турли жиҳатларига бағишланган халқаро конференцияларнинг ижобий тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, илмий конституциявий форумларни ташкиллаштириш давом этади. Буларнинг барчаси янги Ўзбекистоннинг ўз фуқаролари учун ҳам, халқаро ҳамжамият учун ҳам очиқлигидан далолат беради;

иккинчидан, коллегиаллик. Конституциявий комиссиянинг барча аъзолари қарор қабул қилишда бир овозга ва тенг ҳуқуқларга эгалиги бунга кафил бўлади;

учинчидан, Президентнинг “Халқ – қонун ижодкори” ғоясини амалга ошириш, Конституциявий комиссия фаолиятида фуқаролик жамияти институтлари, академик, тадқиқот ва таҳлил марказларининг кенг иштирокини таъминлаш.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг ?нсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази, “Барқарор ривожланиш маркази” ННТ ва Ўзбекистон Фанлар академияси тизимидаги Давлат ва ҳуқуқ институти  томонидан “Конституциявий ислоҳотлар: дунё мамлакатларининг тажрибаси” мавзусида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Ушбу тадқиқотлар, хорижий ва халқаро конституциявий ривожланишини эътиборга олган ҳолда, Ўзбекистон Президенти томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш учун амалга оширилмоқда.

Умуман олганда, конституциявий ислоҳотлар аҳоли фаровонлиги ва мамлакат равнақини янада юксалтиришга, унинг иқтисодий қудратини ва дунёдаги рақобатбардошлигини мустаҳкамлашга қаратилган вазифаларни амалга оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

 

Акмал СА?ДОВ,
Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича

таклифларни шакллантириш ва ташкилий

чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан

Конституциявий комиссия раиси

 

“Янги Ўзбекистон” газетаси 24.05.2022й.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net