Конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тақдим қилди

07.09.2022 12:16

Ўзбекистон делегацияси Брюссель шаҳрида бўлиб ўтган давра суҳбатида мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тақдим қилди

ТОШКЕНТ, 7 сентябрь. /«Дунё» АА/. Брюссель шаҳрида кеча "Конституциявий ислоҳотлар: қонун устуворлиги, хавфсизлик, эркин ва адолатли фуқаролик жамиятини ривожлантириш асослари" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё”  АА мухбири.

Т?В маълумотига кўра, тадбирда Европа парламенти депутатлари, Европа комиссияси, Европа кенгаши, Европа Ташқи ҳаракатлар хизмати вакиллари, Бенилюкс давлатларининг турли давлат органлари, эксперт-таҳлилий ва ишбилармон доиралар, оммавий ахборот воситалари, Бельгияда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари, шунингдек, ватандошлар ва Ўзбекистон фуқаролари иштирок этди.

Давра суҳбати чоғида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов, Ўзбекистон делегацияси аъзолари - Конституциявий комиссия аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раисининг ўринбосари Қодир Жўраев, Конституциявий комиссия аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари қўмитаси раиси ?лҳом Абдуллаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов ва Ўзбекистон Республикаси "Тараққиёт стратегияси" ижрочи директори Элдор Туляков нутқ сўзлади.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотнинг моҳияти ва аҳамияти ҳақида тадбир иштирокчиларига маълумот етказилди.

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, шунингдек, Ўзбекистон ташқи сиёсатида самарадорлик ва изчилликни таъминлаш конституциявий базани такомиллаштириш ҳамда мустаҳкамлашни талаб қилиши таъкидланди.

Шу муносабат билан жорий йил 25-июнидан 1-августигача бутун мамлакат бўйлаб Конституция лойиҳаси бўйича халқ муҳокамаси бўлиб ўтди ва унда 150 мингдан ортиқ таклифлар қабул қилинди. Таклифларнинг 67 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар киритгани эътиборга моликдир. Конституция лойиҳасини муҳокама қилишда чет элда яшовчи фуқароларимиз ва ватандошларимиз ҳам фаол иштирок этиб, улардан юзлаб таклифлар келиб тушди.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасини тайёрлаш доирасида асосий халқаро стандартлар, илғор хорижий тажриба, дунёнинг юздан ортиқ мамлакатлари, жумладан, Европа ва Осиё давлатлари, АҚШ конституциялари ўрганилди.

Конституция лойиҳаси халқнинг конституциявий ислоҳотларда бевосита иштирокини таъминлаш мақсадида референдум ўтказиш йўли билан қабул қилиниши алоҳида таъкидланди.

Давра суҳбати иштирокчилари Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни олқишладилар. Ушбу жараён демократияни янада мустаҳкамлашга, инсон ҳуқуқларига риоя қилишга ва мамлакатда самарали давлат бошқарувини таъминлашга ёрдам беришига ишонч билдирилди.

Европа парламентининг халқаро савдо қўмитаси раиси ўринбосари ?улиу Винклер (Руминия) қайд этганидек, конституциявий ислоҳотларнинг асоси бўлган таклифлар Ўзбекистоннинг янада ривожланиши ва фуқаролар фаровонлигини оширишга хизмат қилишини таъкидлади. Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотларни бошланган ўзгаришларнинг мантиқий давоми бўлиб, Еропа томони уларни қўллаб-қувватлайди.

Европа парламентидаги "Европа ?ттифоқи-Ўзбекистон" Дўстлик гуруҳи раиси Ричард Чарнетский (Полша) таъкидлашича, Европа ?ттифоқи Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги етакчи мамлакат деб билади ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдордир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгартишларга халқ иродасига асосланган ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган муҳим воқеаси дея таъриф берди. Ўзгаришларнинг асосий мақсади ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланган ҳуқуқий демократик жамиятни яратишдир.

Европа парламенти Ташқи ишлар қўмитаси аъзоси Тиерри Марианининг (Франция) Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади. Унинг фикрича, мамлакатдаги ўзгаришлар ислоҳотлар ҳар бир фуқаронинг ёрқин ва бахтли келажаги учун амалга оширилмоқдаки, бу республикада ҳаётга татбиқ этилаётган сиёсатининг энг муҳим жиҳати ҳисобланади.

Европа ташқи ҳаракатлар хизматининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори ўринбосари Люк Девиннинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон-Европа муносабатлари жадал ривожланиб, сўнгги вақтларда сезиларли даражада жадаллашди ва кўп қиррали хусусият касб этиб бормоқда. Барча даражаларда, жумладан олий даражаларда яқин мулоқот олиб борилаётир. Яқинда Европа Кенгаши Президенти Шарл Мишел Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Мустақиллик куни муносабати билан табрик йўллади. Бунгача улар сўнгги уч йил ичида уч марта телефон орқали суҳбатлашишган.

Европа ?ттифоқи икки томонлама ва минтақавий дастурлар орқали қонун устуворлиги, суд тизими ва барқарор ривожланиш бўйича ислоҳотларни қўллаб-қувватлаётгани таъкидланди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ортга қайтмас хусусиятга эга эканига ишонч билдирилди.

Хулоса қилиб айтганда, иштирокчилар Ўзбекистон делегациясига Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот берганликлари учун миннатдорчилик билдирдилар ва бундай муҳокамаларнинг ўз вақтида ва фойдалилигини таъкидлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net