Конституция – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолатидир

22.07.2022 17:42

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши марказий аппарати мажлислар залида «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларда ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари» мавзусида онлайн конференция бўлиб ўтди.

Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш ҳамда мамлакатимиздаги сиёсий ислоҳотларда ёшларнинг фаоллигини янада ошириш, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ёшлардан таклифлар олишни мақсад қилган ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, «Адолат» СДП сиёсий кенгаши марказий аппарати ходимлари, Олий Мажлис Сенати ҳамда Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» аъзолари, партиянинг «Ёш адолатчилар қаноти» Республика ва ҳудудий Кенгашлари раислари ва аъзолари, партиянинг фаол ёшлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда замон талаблари асосида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган Конституция Ўзбекистонда мамлакатни узоқ муддатли ривожлантириш учун ҳуқуқий асос бўлиши, давлат бошқаруви тизими самарадорлигини оширишга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, гибрид тарзда (бир вақтнинг ўзида онлайн ва офлайн) ташкил этилган мазкур тадбирда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ZOOM платформаси орқали иштирок этган партиянинг ташаббускор ёшлари айни даврда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, хусусан, Ҳаракатлар стратегиясидан - Тараққиёт стратегиясига ўтиш жараёнлари, Бош қомусимизни «инсон – жамият – давлат» тамойили асосида такомиллаштиришнинг ҳаётий зарурати ва аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

 

Даврон ЭРНАЗАРОВ (сурат),ЎзА 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net