Кофирқалъада геофизик тадқиқотлар олиб борилди

05.07.2022 17:43

Халқаро Марказий Осиё тадқиқотлари институти мутахассислари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси, Маданий мерос агентлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги кўмагида Кофирқалъа ҳудудида илмий ҳужжатлар асосида геофизик тадқиқотлар олиб борди.

Тадқиқот 2022 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон-?талия археология лойиҳаси доирасида ўтказилди. Доктор Симоне Мантеллини бошчилигидаги гуруҳ томонидан илгари ўрганилмаган иккита жойда археологик қазишмалар олиб борилди.  

Ушбу археологик экспедиция 4 йиллик лойиҳанинг бир қисми ҳисобланади. Лойиҳа Кофирқалъа ҳудудида археология парки яратишга йўналтирилган. Ушбу мақсад йўлидаги илк қадам сайёҳлар учун марказ қуриш ҳисобланади. 

ЎзА 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net