Очиқ осмон остидаги музей "?чан-Қалъа" давлат музей-қўриқхонаси меҳмон кутишга тайёр

14.08.2020 19:29

ТОШКЕНТ, 14 август. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 15 августидан музейлар фаолиятига рухсат берилгани муносабати билан музейларга ташриф буюрувчиларни кутиб олиш учун карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда “?чан-Қалъа” давлат музей қўриқхонасида зарур шароит яратиляпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жумладан, асосий кириш эшиги Ота дарвозада Хива шаҳар эпидемиология ва дезинфекция маркази ходимлари томонидан кириб келаётган фуқаролар ҳарорати ўлчаниб, антисептик воситалар билан дезинфекция қилинмоқда. Шу билан бирга, бу жараён ҳар бир музейда музей ходимлари томонидан амалга оширилмоқда ва сайёҳлар оралиқ масофа сақлашининг назорати йўлга қўйилган.

Карантин даврида ҳам музей ходимлари иш фаолияти тўхтаб қолмади. Музейга ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун қатор янгиликлар яратилди.

Шунингдек, Хоразм амалий санъати музейида “Заргарлик”, Хоразмнинг дурдона битиклари музейида “Хаттотлик санъати”, Тошҳовли саройида “Кулолчилик” ва “Хива узоқ ва яқин ўтмишда” каби бир қанча янги экспозициялар ҳамда кўргазмалар ташкил қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net