Марказий Осиё халқаро институти (МОХ?) бош илмий ходими Арес Баязитов «Дунё» АА мухбирига берган интервьюси чоғида Ўзбекистон - Тожикистон муносабатларининг ривожланиши ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, икки мамлакатни боғлаб турган ришталар хусусида тўхталди.
Қирғизистон билан дўстона ва яқин қўшничилик муносабатларини янада жадал ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда, деди Марказий Осиё халқаро институти (МОХ?) етакчи тадқиқотчиси Рамзиддин Ғуломов «Дунё» ахборот агентлигига берган интервьюсида.
ФАРҒОНА, 10 май. /«Дунё» АА/. Бугун Фарғона вилояти ҳокимлигида «GLOBOGATE Recruiting GmbH» немис компанияси ижрочи директори Урс Люстенбергер бошчилигидаги компания вакиллари билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.