Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида сўнгги ўн йилликда энг юқори ўринни эгаллаган ўнта давлат

17.02.2020 11:20

ТОШКЕНТ, 17 февраль. /“Дунё” АА/. Давлат статистика қўмитаси мамлакатимиз ташқи савдо айланмасида ўнта етакчи хорижий давлатнинг тутган ўрни ҳақида маълумот берди, деб ёзмоқда “Дунё” АА мухбири қўмита маълумотига таяниб.

Унда айтилишича, бугунги кунда Хитой Ўзбекистон билан товар айланмаси ҳажми бўйича дунё мамлакатлари орасида энг юқори ўринни эгаллаб турибди.

Маълумотларга қараганда, сўнгги икки йил ичида Япония, Жанубий Корея, Қирғизистон ва Украина каби давлатлар билан ташқи иқтисодий муносабатлар сезиларли даражада яхшиланган. Топ-ўнталикда ушбу давлатлар Ўзбекистон билан товар айланмаси ҳажми бўйича АҚШ, Бразилия каби уммонорти давлатлари ва Эрон ўрнини эгаллаган. 

Германия 2014 йилдан буён юртимиз билан товар айланма ҳажми бўйича кучли олтиликни якунлаб турибди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net