Ўзбекистон ?чки ишлар вазирлиги делегацияси Озарбайжонда

20.02.2020 15:13

ТОШКЕНТ, 20 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонг ?чки ишлар вазирлиги делегацияси Боку шаҳрида Ўзбекистон-Озарбайжон идоралараро мувофиқлаштирув ишчи гуруҳининг навбатдаги мажлисида ишгтирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?чки ишлар вазирлиги Ахборот хизмати манбасига таяниб. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ?чки ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Тошпўлатов, Озарбайжон томонидан мамлакат ?чки ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Сейфулла Азимов раислик қилди.  

Йиғилишда томонлар терроризм, экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон ва Озарбайжон ички ишлар вазирликларининг ўзаро маълумот алмашувининг амалдаги ҳолати ҳамда келгусида режалаштирилаётган ишларни муҳокама қилиб, тезкор-қидирув фаолияти бўйича ҳамкорликдаги вазифаларни кўриб чиқди. 

Ҳамкорлик масалалари ўзаро ташрифларнинг ижобий натижасида ҳам намоён бўлмоқда. Жумладан, ўтган қисқа давр мобайнида 20 дан ортиқ икки томонлама ташриф уюштирилган бўлиб, уларда икки давлатнинг 60 дан зиёд ички ишлар органлари ходимлари қатнашди.

Мазкур учрашув якунига кўра, икки мамлакат ички ишлар органлари ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган мажлис баённомаси имзоланди.  

Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси раҳбари Азиз Тошпўлатовнинг Озарбайжон Республикаси ?чки ишлар вазири Вилает Эйвазов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил октябрь ойида Озарбайжонга ташрифи чоғида кенг миқёсдаги, шу жумладан хавфсизликка оид эрилишган икки томонлама келишувлардан келиб чиққан ҳолда ўзаро муносабатларга оид масалалар кўриб чиқилди.

Тадбирда томонлар кибержиноятчиликка қарши курашишда тажриба алмашиш, одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш, профессионал кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, тезкор ҳаракатланувчи бўлинмалар ходимларининг ўзаро ўқув машғулотларини ташкиллаштириш ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олди.

Ўзбекистон ??В делегациясининг Озарбайжонга ташрифи давом этмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net