Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва Саудия тараққиёт жамғармаси ижрочи директори ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма и

07.08.2020 13:19

ТОШКЕНТ, 7 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов кеча Саудия тараққиёт жамғармаси (СТЖ) ижрочи директори Холид Ал-Худайри билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва СТЖ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилbyди.

Қайд этилганидек, СТЖ молиявий манбалари Ўзбекистонда таълим ва тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш, қишлоқ жойларда уй-жой қуриш, автомобиль йўлларини реконструкция қилиш, сув таъминоти тизимини яхшилаш каби ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишда фойдаланилмоқда. Бугунги кунга қадар Ўзбекистонда СТЖ иштирокида 88 миллион АҚШ доллари қийматидаги 4 та лойиҳа амалга оширилди, 186 миллион АҚШ доллари қийматидаги 6 та лойиҳа якунланиш босқичида турибди.

Холид Ал-Худайри Ўзбекистон билан икки томонлама шаклда ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи доирасида ҳамкорликни кенгайтиришдан, шунингдек, Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни молиялаштириш ҳажмини оширишдан манфаатдор эканлигини изҳор этди.

Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net