Жорий йилнинг 7-8 май кунлари «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтади

04.04.2022 12:10

ТОШКЕНТ, 4 апрель. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 7-8 май кунлари  Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги «Солим Паданг» қишлоғида халқимизнинг кўп асрлик қадриятлари ва анъаналарини ўзида тараннум этувчи «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Фестиваль  Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 февралдаги «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ташкил этилмоқда. Халқаро фестивалда мамлакатимизда фаолият юритаётган 200 дан ортиқ фольклор жамоа иштирок этади.

 Тадбир доирасида миллий кураш, этноспорт, веломарафон, улоқ-кўпкари, барг улоқтириш, арқон тортиш, чилак ва бошқа халқ ўйинлари бўйича мусобақалар ўтказиш режалаштирилган.

 Айни кунларда Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан фольклор фестивални юқори савияда ўтказишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

 Фестиваль якунида энг яхши фольклор-этнографик ва энг яхши ўтов-уй, спорт ва халқ ўйинлари ғолиблари номи аниқлади.

 Маълумот учун, бутун дунё халқлари меҳр қўйган мафтункор Бойсун ЮНEСКО томонидан «?нсониятнинг оғзаки ва номоддий маданий мероси» дурдонаси сифатида эътироф этилган ва 2008 йилда ташкилот томонидан «?нсониятининг номоддий маданий мероси» Репрезентатив рўйхатига киритилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net