Жорий йилда Ўзбекистонда 24,716 миллион кВт*с электр энергияси иқтисод қилинади

30.03.2022 11:09

ТОШКЕНТ, 30 март. /«Дунё» АА/. “Ўзэнергоинспекция” ва “Ўзнефтгазинспекция” назорат органлари билан келишилган ҳолда акциядорлик жамияти тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда 2022–2024 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация ва реконструкция қилиш натижасида энергия ресурсларини тежашни назарда тутувчи ташкилий-техник чора-тадбирларнинг тизимли дастури ишлаб чиқилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизматидан маълум қилинишича, ушбу дастур “2022–2026 йиилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “?нсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид” Давлат дастури, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “?қтисодиётни энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларни қамраб олган.

Чора-тадбирлар тизимли дастурига кўра, жорий йилда электр қурилмалар ва ёритгичларнинг ишчи ҳолатини яхшилаш, энергия тежовчи мосламалар ўрнатиш, электр юкламаларни камайтириш, иш режимини тизимли назоратга олиш ҳисобига ҳамда қуёш электрстанцияси, фотоэлектр панель ва гелиоколлекторлар ўрнатиш орқали 24,716 млн кВт*с электр энергиясини иқтисод қилиш режалаштирилди.

Бундан ташқари, иссиқлик энергиясидан иккиламчи, буғ қозонлари, оловли регенераторлари, қиздириш печларини режим-карталар асосида ишлатиш, тасдиқланган ёқилғи ва энергия истеъмоли меъёрларига риоя қилиш учун тизимли мониторинг жорий қилиш ҳамда қурилмаларнинг иссиқлик ҳимояларини яхшилаш, энергия самарадор ва тежамкор мосламалар билан жиҳозлаш ҳисобига 21,861 млн куб метр ёқилғи газини иқтисод қилиш белгиланди.

2022 йил январь-февраль ойлари давомида 672,66 минг кВт*с электр энергияси, 1,926 млн куб метр ёқилғи газини тежашга эришилиб, белгиланган режа 100,3 фоизга бажарилди. Натижада бу йўналиш бўйича сарфланадиган маблағларнинг 686,85 млн сўмини иқтисод қилишга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net