Жорий йил ноябрь ойида ўтказиладиган Транспорт бўйича тўртинчи вазирлар конференциясининг кун тартиби билан боғлиқ масалалар муҳокама қ

02.08.2021 10:44

БАНГКОК, 2 август. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Бангкокдаги Бош консулхонаси кўмаги билан Транспорт бўйича тўртинчи вазирлар конференциясига минтақавий тайёргарлик мавзусига бағишлаб  ташкил этилган онлайн-йиғилишда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги, ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Бош консулхона вакиллари иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда 2022-2026 йилларда Осиё-Тинч океани минтақасида транспорт тизимини барқарор ривожлантириш бўйича минтақавий ҳаракатлар дастури лойиҳаси, Осиё-Тинч океани минтақасида транспортни барқарор ривожлантириш бўйича Вазирлар декларацияси лойиҳаси ҳамда 2021 йил ноябрь ойида ўтказилиши белгиланган Транспорт бўйича тўртинчи вазирлар конференцияси кун тартибининг дастлабки дастури, шунингдек, ўтказиладиган конференция билан боғлиқ бошқа тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, ЭСКАТО доирасида ташкил этилган ҳукуматлараро йиғилишларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида БМТ шафеълигида Транспорт-коммуникация алоқаларни ривожлантириш минтақавий марказини ташкил этиш ташаббуси ҳам ЭСКАТОга аъзо давлатлар эътиборига ҳавола қилинди.

Ушбу онлайн-тадбир чоғида ЭСКАТО Котибияти томонидан Марказий Осиё минтақасида амалга оширилаётган минтақавий боғлиқлик бўйича лойиҳаларни мувофиқлаштириш, бирлаштириш ва такомиллаштиришга кўмаклашишга даъват этилган Ўзбекистон ташаббусларининг муҳимлиги қайд этилгани ҳолда мазкур ташаббусларни амалга оширишда ЭСКАТО билан ҳамкорлик бўйича тегишли шарҳлар ва тавсиялар тақдим этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net