Жанубий Кореянинг “КАТА” уюшмаси сайёҳларни Ўзбекистонга жалб қилишга тайёр

12.06.2020 12:57

СEУЛ, 12 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонасида ушбу мамлакатнинг Сайёҳлик агентликлари уюшмаси (КАТА) раиси Чанг Хи Ох билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

КАТА уюшмаси 1991 йилда ташкил этилган бўлиб, туризм соҳасида иш олиб бораётган 2 мингдан ортиқ Жанубий Корея компаниялари манфаатларини ифода қилади. Уюшма таркибига Жанубий Кореянинг департаментлари, маҳаллий маъмурлари, етакчи «Korean Air» ва «Asiana Airlines» авиакомпаниялари, шунингдек, хорижий сайёҳлик ташкилотлари филиаллари киради.

Учрашув давомида Чанг Хи Ох мамлакатнинг бой маданий мероси ва туристик салоҳиятини инобатга олган ҳолда, КАТА ва ушбу уюшма аъзолари имкониятларидан фойдаланиб, Жанубий Кореядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кўпайтириш истиқболларини, меҳмонхона хизматлари ва овқатланиш жойлари каби тегишли инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли сайёҳлик ислоҳотларини амалга оширишни таъкидлади. Бунда Жанубий Кореядан Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар учун кириш визаларининг бекор қилиниши асосий руҳлантирувчи жиҳат ҳисобланишини қайд этди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон раҳбариятининг пандемия ҳолатида туристлар хавфсизлигини таъминлашнинг янги тизимини жорий этиш тўғрисидаги қарори мамлакатда сайёҳлар оқимини қисқа муддатларда тиклашда муҳим қадамдир.

Учрашувда Жанубий Корея томони тегишли ҳамкорлик шартномасини имзолаш орқали Ўзбекистон Республикасининг туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ниятида эканини билдирди.

Тадбир сўнгида яқин вақтларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан КАТА раҳбарияти ўртасида видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net