Жанубий Кореялик профессор Самарқанд шаҳридаги «?пак йўли» туризм халқаро университетига китоблар тақдим этди

17.03.2021 13:50

СEУЛ, 17 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси томонидан Ханянг университети профессори Ли Ҳи Су билан учрашув ташкил этилди. Унда Самарқанд шаҳридаги «?пак йўли» туризм халқаро университети фаолиятини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ли Ҳи Су Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини таъкидлаб, ушбу соҳани ривожлантириш борасида юртимизда амалга оширилаётган ишларни эътироф этди. Унга кўра, Ўзбекистон Буюк ипак йўлидаги қулай географик жойлашуви туфайли маданий, маърифий ва илмий алмашинувларда муҳим бўғин бўлиб хизмат қилмоқда. Айниқса, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз каби кўҳна шаҳарлар дунё маданий меросининг ажралмас қисми ҳисобланади ва Жанубий Корея жамоатчилиги орасида катта қизиқиш уйғотади.

Ханянг университети профессори Корея Республикасида чоп этилган Ўзбекистон, Марказий Осиё ва Буюк ипак йўли давлатлари тарихи, маданияти, санъати, маданий мероси, географияси, туризм салоҳияти ва бошқа мавзуларга бағишланган 100 га яқин китоб ва қўлланма материалларни «?пак йўли» туризм халқаро университети кутубхонасига тақдим этди.

Жанубий кореялик профессор ушбу китоблар Самарқанддаги «?пак йўли» туризм халқаро университетининг илмий салоҳиятини янада ошириш ва туризм соҳасидаги етакчи олийгоҳга айланишига ҳисса қўшишига умид билдирди.

Тақдим этилган китоб ва қўлланмалар элчихона томонидан яқин кунларда Ўзбекистонга юборилиши режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net