Жанубий Кореяга кириш тартиби қатъийлаштирилди

13.07.2020 12:05

ТОШКЕНТ, 13 июль. /«Дунё» АА/. Жанубий Корея ҳукумати бугундан бошлаб Қозоғистон, Қирғизистон, Бангладеш ва Покистон фуқаролари учун мамлакатга кириш тартиби кучайтирилганини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги манбасига асосланиб.

Эндиликда ушбу давлатлардан келаётган фуқаролар коронавирус тестидан ўтиши ва инфекция мавжуд эмаслигини тасдиқловчи расмий хулосага эга бўлиши керак. Бундан ташқари, тиббий маълумотнома Жанубий Кореяга жўнашдан 48 соат аввал, фақат Корея Республикаси дипломатик ваколатхоналари томонидан тан олинган муассасалардан олинган бўлиши керак.

Шу билан бирга, хориждан келган барча фуқаролар уч кун давомида COVID-19 учун такрорий тест топшириши ва натижаларидан қатъи назар 14 кун давомида карантинда бўлиши зарур.

Хабарда таъкидланишича, Жанубий Кореяга кириш тартиби қатъийлаштириладиган рўйхатга қўшилиш эҳтимоли мавжуд яна 11 мамлакатдаги вазият кузатиб борилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net