Жанубий Кореядаги ёш ватандошлар Ўзбекистон Президенти сайловида қатнашишга катта қизиқиш билдирмоқда

04.10.2021 16:52

СЕУЛ, 4 октябрь /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси томонидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванжу шаҳридаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Кёнсан ва Тэгу шаҳарларидаги олий ўқув юртларида таълим олаётган ватандошларимиз билан учрашув ташкил этилди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон қонунчилигида, сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида юз бераётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар, хусусан, давлатимиз раҳбарининг чет элдаги ватандошларни қўллаб-қувватлаш, миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган сўнгги фармон ва қарорлари, жумладан, жорий йил 11 августдаги «Ватандошлар» жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида» ги қарори мазмун-моҳияти тўғрисидаги маълумотлар берилди.

?штирокчиларга Ўзбекистон сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар, сайловларнинг янги меъёр ва тартиб-қоидалар асосида ташкил этилиши ҳақида мaълумотлар берилди.

Жорий йилда мамлакатимизда ўтказиладиган муҳим сиёсий тадбирларга тайёргарлик жараёни ва унда Жанубий Кореядаги фуқароларимизнинг иштироки учун яратиладиган шароитлар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Юртдошларимиз бўлажак тадбирнинг жуда муҳимлигини эътироф этиб, ушбу сиёсий тадбирда фаол иштирок этишларини билдирди.

Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари янги ташкил этилган Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси фаолияти, уюшма аъзолигига кириш тартиби ва фуқаролар учун имтиёзлар тўғрисида маълумотлар билан таништирилди.

Тадбир сўнггида ватандошларимизни қизиқтирган барча  саволларига атрофлича жавоб берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net