Жанубий Кореядаги ватандошлар сайловда фаол қатнашишига тайёрлиги билдирмоқда

01.10.2021 16:39

СЕУЛ, 1 октябрь /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан жорий йил 24 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайлови ва уни Корея Республикаси ҳудудида ташкил этиш бўйича Чинчон шаҳридаги ватандошлар билан учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон Президенти сайлови кампанияси, давлат раҳбарлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурлари, миллий  қонунчиликдаги ўзгаришлар, мамлакатимизнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида юз бераётган ислоҳотлар, хусусан, чет элдаги ватандошларни қўллаб-қувватлаш, миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган сўнгги ҳужжатлар мазмун-моҳияти тўғрисидаги маълумот берилди.

?штирокчиларга Ўзбекистон миллий сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартишлар, сайловнинг янги меъёр ва тартиб-қоидалар асосида ташкил этилаётгани таъкидланди.

Жорий йилда мамлакатимизда ўтказиладиган муҳим сиёсий тадбирга тайёргарлик жараёни ва унда Жанубий Кореядаги фуқароларимизнинг иштироки учун яратилаётган шароитлар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Учрашувда тадбиркор ватандошимиз Шуҳратилло Рўзиев кўп йиллардан буён Чинчон шаҳрида «Halal Food» ресторанлари тармоғига асос солиб, Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятлари ва миллий ўзбек таомларини хорижий фуқаролар ўртасида намойиш қилаётганини таъкидлади. У муддатдан олдин овоз бериш нуқталарини ташкил этишда яқиндан ёрдам бериш бўйича ўз таклифларини тақдим этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net