Жанубий Кореяда «Рангсиз тушлар» фильмининг намойиши бўлиб ўтди

21.03.2021 17:41

СЕУЛ, 21 март. /«Дунё» АА/. Шу кунлари Сеул шаҳрида Наврўз байрамига бағишланган Марказий Осиё давлатлари кинофестивали бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Кинофестивал дастурига Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси,  «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ва «Корея-Марказий Осиё» форуми ҳамкорлигида таниқли режиссёр Аюб Шаҳобиддинов томонидан суратга олинган «Рангсиз тушлар» миллий фильмининг намойиши ҳам киритилган.

Фильмда жазони ўташ муассасидан оиласи қайтган бош қаҳрамон Кашмиранинг жамиятда яна ўз ўрнини топиши йўлидаги ҳаракатлари ёритилган.

 «Рангсиз тушлар» бундан аввал Россия, Арманистон, ?талия, Афғонистон ва ?ндонезияда бўлиб ўтган қатор кинофестивалларда ҳам намойиш этилган эди.

20 март куни ушбу фильм «Seoul Cinema» кинотеатрида тақдим этилди ва соҳа мутахассислари томонидан ижобий баҳоланди.

Таъкидлаш жоизки, ўзбекистонлик режиссёрлар томонидан суратга олинган қатор фильмлар мазкур кинофестивалда мунтазам равишда қатнашиб, катта олқишларга сазовор бўлмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, Жанубий кореялик таниқли кино таҳлилчи Ким Ши Сон «Youtube» ижтимоий тармоғидаги миллиондан ортиқ аудиторияни тўплаган саҳифасида «Рангсиз тушлар» фильмининг видеошарҳини эълон қилди. Натижада Жанубий кореялик томошабинлар орасида ушбу фильмга бўлган қизиқиш янада ошди.

Фильмнинг анлайн шаклдаги намойиши ушбу мамлакат кино ихлосмандларининг талабларини инобатга олган ҳолда жорий йил 3 апрелга қадар давом эттирилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net